Мустақиллик сари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Июня 2013 в 11:20, лекция

Описание работы

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги оқсоқликлар рўй беришига социалистик мулк, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишни йириклаштириш соҳасидаги назарий догмалар ҳамда қотиб қолган тасаввурлар ҳам сабаб бўлган эди. Қишлоқдаги ишлаб чиқариш учун саноат корхоналари намуна сифатида қабул қилинган эди. Қишлоқнинг ўзига хос жиҳатлари – меҳнаткашнинг тирик табиат билан алоқадорлиги, унинг табиат инжиқларига боғлиқлиги ҳеч бир эътиборга олинмаган эди. Майда ёки умумлаштирилмаган меҳнатни ташкил этиш шакллари социализм учун хос эмас, қарашлар русумга кирган эди.

Файлы: 1 файл

История қишлоқ .doc

— 64.00 Кб (Скачать файл)

 

Мустақиллик сари

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги оқсоқликлар рўй беришига социалистик мулк, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишни йириклаштириш соҳасидаги назарий догмалар ҳамда қотиб қолган тасаввурлар ҳам сабаб бўлган эди. Қишлоқдаги ишлаб чиқариш учун саноат корхоналари намуна сифатида қабул қилинган эди. Қишлоқнинг ўзига хос жиҳатлари – меҳнаткашнинг тирик табиат билан алоқадорлиги, унинг табиат инжиқларига боғлиқлиги ҳеч бир эътиборга олинмаган эди. Майда ёки умумлаштирилмаган меҳнатни ташкил этиш шакллари социализм учун хос эмас, қарашлар русумга кирган эди.

Албатта, Республикадаги маҳаллий раҳбарлар пахта етиштиришни бошқа экинларга нисбатан мувозанатда сақлашга интилишларини ҳеч ким эътиборга олмас эди. Марказнинг буйруғи билан пахта экинларининг салмоғи йилдан-йилга ортиб борди. Ҳаттоки, чор Россияси империяси даврида (1913 й.). пахта экинлари бошқа экинларга нисбатан 33,2%ни ташкил этган бўлса, 1950 йилга келиб бу кўрсаткич 56,6% га етди. ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталарга келиб эса бу кўрсаткич 75%га, баъзи вилоятларда эса ундан ҳам юқори даражага кўтарилди. Ҳолбуки, жаҳон тажрибаси пахта экинини бошқа экинларга нисбатан 60%дан ошмагандагина самара бера олишини исботлаган эди.

Бироқ, собиқ иттифоқ даврида КПСС раҳбарияти пахта экин майдонларини кўпайиши кўпроқ қизиқтирар эди. Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб амалда Ўзбекистоннинг пахта етиштиришни кўпайтириш имкониятлари деярли тугаган, уни янада кўпайтириш учун ҳеч бир шарт-шароитлар яратилмагани ҳолда марказ Ўзбекистон компартияси ва ҳукумати олдига 2000 йилга бориб (бу даврда Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлиши уларнинг ҳаёлларига ҳам келмаган эди) пахтанинг ялпи ҳосилини 8 млн. тоннага етказиш мажбуриятини юклаган эди.

Шўролар даврида марказ Ўзбекстондаги  пахта яккаҳокимлигининг салбий жиҳатларини ҳас-пўшлаш мақсадларида, шунингдек, халқнинг диққат-эътиборини гўёки “буюк коммунизм”га жалб этиш учун турли мафкуравий таъсир этиш найрангларини ўйлаб топган эди. Марказ шу мақсаддан келиб чиқиб Ўзбекистоннинг иттифоқ халқ хўжалик мажмуида тутган алоҳида қрни ва аҳамиятини зўр бериб оширишга уринар эди.

Марказ халқ онгига мафкуравий таъсир кўрсатишнинг турли-туман воситаларини “кашф” этар, бу билан республикадан тоғ-тоғ пахта толаларини арзон-гаров нархда олиб чиқиб кетишини пухта усуллар билан ниқоблар эди. Жумладан, “Пахта - ўзбек халқининг миллий ифтихори”, “Пахта етиштириш - Ўзбекистоннинг байналмилал бурчи” каби шиорлар мамлакат кўчаларини ҳар бирида учратиш мумкин эди. Айниқса, КПСС марказий кўмтаси бош котиби Л.Брежневнинг “Оқ- олтинни олтин кўллар яратади” деган гўёки “қанотли” сўзлари барча кўзга ташланишга қулай жойларда учратиш мумкин эди.

Албатта, бу каби шиорлар, турли “тенггликка” доир сафсаталар, келажак фаровон  ҳаёт – “коммунизм”га ўтиш чақириқлари  ортида меҳнаткаш ўзбек халқининг олижаноб ҳис-туйғуларини ерга уриш, ўзбек деҳқони меҳнатсеварлигидан аёвсиз фойдаланишдек империяча очкўзлик, таъмагарлик, мустабид халқнинг манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳеч бир назар-писанд қилмаслик ётарди.

Ўтган асрнинг 80-йиллари охирига  келиб ҳам пахта яккаҳокимлиги республика иқтисодиётини, шунингдек қишлоқ аҳолиси саломатлигини издан чиқариб борарди. Устига-устак марказ Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга доир шартномалардаги мажбуриятларини бажармаслиги одатга айланди. Аксига олиб, республика раҳбариятидан Ўзбекистон ўзини-ўзи озиқ-овқат билан таъмин этишини талаб қила бошлади. Бу ҳолат эса ўша пайтдаги ўзаро таркиб топган ихтисослашув тамойилига мутлақо зид эди. Бу дегани, сувга чўкаётган одамни “ўзингни ўзинг қутқар”, дейиш билан баробар эди.

Республикада ишлаб чиқарилаётган  пахта маҳсулоти адолатсиз нарх сиёсати туфайли арзон баҳода олиб чиқиб кетилиши (Ўзбекистонда етиштирилганг пахта ҳосилининг фақат 7 фоизи қолдирилар эди) натижасида ижтимоий-иқтисодий аҳвол йилдан-йилга оғирлашиб борди. Республіка раҳбариятининг пахтанинг харид қилиш нархларини қайта кўриб чиқиш, пахта етиштиришни сермеҳнат экин тури сифатида эътироф этишни сўраб қилган таклифлари ҳеч бир инобатга олинмади. Нархлар ниҳоятда пастлигича қолаверди. Ўша пайтда бир тонна пахтани етиштиришга 340 киши/соат вақт сарфлангани ҳолда, бир тонна буғдойга нисбатан бу кўрсаткич фақат 12 киши/соатни ташкил этса-да, уларни сотиш нархлари бир-биридан фақат 5 бараваргина фарқ қиларди, холос. Бу каби нархлаш оқибатида, яъни “шўроларча” меҳнат сарфлашни эътиборга олмасдан нархларни бундай нисбатда белгилаш натижасида пахта етиштирувчи республикаларда, шу жумладан, Ўзбекистонда меҳнат жуда унумдорлиги паст, деган “статистик” маълумотлар тарқатилар эди.

Аслини олганда, ўтган  асрнинг 80-йилларда ўзбек пахтасининг харид нархи жаҳон нархларидан 5 баравар камроқ эди. Тўғри, ҳар йили иттифоқ бюджетидан 1,5-2 млрд. сўм маблағ Ўзбекистонга қайтиб келарди, лекин бу ҳам халқнинг нафсониятига тегадиган гўёки “дотациялар” сифатида берилар эди. Марказнинг бу каби муносабати натижаси ўлароқ Ўзбекистон иттифоқ республикалари ўртасида ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини таъминлашга қодир бўлмаган, аҳолиси кам самарали меҳнат қиладиган, “боқиманда” республика сифатида баҳоланар эди. Ҳолбуки, республикада етиштирилган пахтанинг нархи жаҳон бозори асосида беплгиланмас эди. Хулоса қилиб айтганда, КПССнинг агар сиёсати Ўзбекистонда қатор нохушликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Собиқ иттифоқдаги иқтисодий  ва сиёсий-ижтимоий ҳолат ўша пайтда унинг таркибида бўлган Ўзбекистон учун хос эди. Республикас коммунистик партияси КПССнинг Ўзбекистонда марказ сиёсатини олиб бориш қуролига айлантирилган эди. Республика партия ташкилоти зиммасига СССР пахта мустақиллигини таъминлаш асосий вазифа қилиб белгиланган эди.

Шўролар даврида Ўзбекистон СССРнинг асосий пахта хомашёси базасига айлантирилди. Деярли барча экин майдонларини пахтага мослаштириш, муттасил бир хил экин экилишидан чарчаган далаларга тобора кўпроқ химиявий ва захарли ўғитлар солиш мисли кўрилмаган даражада авж олди. Мевазорлар, дарахтзорлар, яйловлар ўрнини шиддат билан пахта майдонлари эгаллай бошлади. Кўплаб сунъий заҳарли ўғитларни ишлатилиши билан ҳаво, сув, озиқ-овқат, мева ва полиз маҳсулотларининг  зарарланиши инсон саломатлигига хавф солиб, кўплаб янгидан-янги касалликларни келтириб чиқарди. Болалар ўлими ниҳоятда кўпайди ва республика бу соҳада дунёдаги юқори ўринлардан бирига кўтарилди. Оғир ҳаёт натижасида аёлларни ўз жонига ўзлари қасд қилиш ҳолатлари кўпайди. Халқимизнинг турмуш даражаси учинчи дунё мамлакатлари кўрсаткичларидан ҳам бир неча марта пастга тушиб кетди. Сувдан истиқболсиз, ўринсиз фойдаланиш  Орол фожеасини келтириб чиқарди.

Собиқ иттифоқда КПСС раҳбарлигида ўзгаришлар, қайта қуриш  сиёсатини амалга ошириш жараёнлари ҳам Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий ҳаётни яхши томонга ўзгартира олмади. Эски мустамлакачилик сиёсати “сохта демократик” шиорлар асосида давом эттирилди. Ўзбекистондаги пахта ва рангли металларни янада кўпроқ ҳажмда марказга бориши учун “ўзбек иши” деган сохта тухмат асосида хўжаликлар, туманлар, вилоятлар раҳбар ходимларининг аксарият қисми ўз лавозимларидан кетказилди, яна анча қисми эса сохта айбловлар асосида қамоққа олинди.

Далаларга асосан пахта  экилиши, алмашлаб экиншни издан  чиқиши натижасида республикасдаги экологик ҳолат янада ёмонлашди, қишлоқдаги колхозчилар аҳволи янада оғирлашди. Ун, ёғ, қанд каби озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бошланди. Вилоятларда бензин, керосин каби нефть маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар бошланди.Қайта қуриш сиёсатини амалга ошириш даврида бошқариш, ишлаб чиқариш ва мулкчиликнинг эски усули бекор қилиниб, янгиси барпо қилинмаганлиги, иттифоқдош республикалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар бузилганлиги, марказнинг яна яккаҳокимлик қилиш ниятларидан қайтмаганлиги, ўзаро ички сиёсий курашлар, РСФСР билан иттифоқ ва унинг тузилмалари ўртасидаги ҳокимият учун ўзаро курашлар ва унинг иқтисодий оқибатлари халқнинг моддий аҳволини янада ёмонлаштирди. Халқ истеъмоли моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги кучайиб борди. Нарх-наво ҳам тўхтовсиз ошиб борди.

Ўтган асрнинг 90-йиллари  охирига келиб ҳам Ўзбекистон 450-500 минг тонна картошкани четдан сотиб олар эди. Бу каротошканинг деярли ярми йўлда чириб кетар, қолган қисми ҳам ўзининг фойдали томонлари ва таъмини йўқотар эди. Пахта экин майдонларини асосий қисмини эгаллаганлиги, чорва учун озуқалар экадиган ернинг етарли эмаслиги учун чорвачилик самарадорлиги ҳам камайиб кетган эди. Натижада, ривожланган мамлакатларда ҳар бир сигирдан 40-50 литр сут соғиб олингани ҳолда, бизнинг республикада бу кўрсаткич 7 литрдан ошмасди. Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда аҳолининг 4-8 фоизи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан шуғулланса, бизда бу кўрсаткич деярли 40 фоизни ташкил этар эди. Ўзбекистонда ғалла етиштириш учун қулай иқлим ва ер ресурслари мавжуд бўлгани ҳолда четдан 5-6 млн. тонна ғалла сотиб олиш одатга айланган эди.

Ўша даврда Ўзбекистон дунёда олтин ишлаб чиқариш бўйича саккизинчи ўринда турар, лекин республикадаги олтинни олиш ва сотиш бутунлай марказга қарашли эди. Олимларнинг ҳисобига биоан Республикадан 1965-1990 йилларда 35 миллиард АҚШ долларига тенг бойлик –пахта ва олтин марказга олиб кетилган. Олиб чиқиб кетилган уран, газ, мис ва бошқа рангли металларни ҳисобини ҳалигача ҳеч ким билмайди. Аниқланган газ заҳиралари салкам икки триллион тоннани ташкил этишига қарамай қишлоқ аҳолиси газ билан таъминланмаган, устига-устак Бухора газининг аксарият қисми Россияга узатилар эди.

1989 йилда Президент Ислом Каримов республика раҳбари бўлган даврда мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий, сиёсий бўхронлар авж олган бир давр эди. Мамлакатдаги инқирозли ҳолатлар мамлакатда олдин раҳбарлик қилган “арбоблар” томонидан янада танг ҳолга тушиб қолган эди.

Қишлоқларда озиқ-овқат  маҳсулотлари бошланиб, аҳоли ўртасида эртангги кунга бўлган ишонч йўқолиб бормоқда эди. Йиллар ўтиши билан 7-8 сотих ер майдонига эга бўлган деҳқон оилалари кўпайиб, эндиликда 4-5 та оила истиқомат қилиб, уларнинг турмуш даражаси пастга тушиб бормоқда эди. Ерлар озайгани сари қишлоқда ишсизлар ҳам кўпайиб борди. Далаларда арзон ишчи кучлари – ўқкувчиларни ишлатиш авж олди. Пахтага ишлатилаётган захарли дорилар туфайли турли эпидемиялар пайдо бўлди, Ўзбекистон аграр аграр мамлакат бўлганлиги учун ҳам ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб иқтисодий бўхронлар даврига кирган эди.

Хулоса қилиб айтганда, собиқ тоталитар тузум агар сиёсати мамлакатимизда нохуш оқибатларни олиб келди. Тоталитар тузум даврида яккаҳоким партиянинг бошқарув тизимидан тортиб то алоҳида-алоҳида шахсларнинг кундалик турмушига ва истиқболига дахлдор бўлган ҳар қандай катта-кичик масалаларни ҳал этишни ўз зиммасига олгани учун меҳнаткаш халқ моддий ва фикрий боқимандалик кайфиятига дучор бўлган эди. Унинг фақат ишлаш ҳуқуқи мавжуд эди, холос. Деҳқон меҳнат деб аталган жонсиз ва ҳиссиз машинанинг мурувватига айланиб қолган эди. Мамлакат мустақилликка, туб ўзгаришларга зарурият сезмоқда эди. Юртга мустақилликка эришиш, иттифоқдан ажралиб чиқишга бошчилик қиладиган йўлбошчига эҳтиёж сезилмоқда. Худди шу даврда И.А.Каримовнинг республикага раҳбар бўлиши, унинг дастлабки фаолияти халқ ўртасида умид учқунларини уйғотди. Юртбошининг марказ билан мустақиллик учун курашга киришиши мамлакатнинг бутун бир истиқболини, келажагини, янги миллий давлатниннг шаклланишини белгилаб берган эди.

 

                                                        Мунирахон Қориева

                                                         2 октябрь 2007 йил.

 

 




Информация о работе Мустақиллик сари