Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 19 Сентября 2012 в 06:47, доклад

Описание работы

Мадрасаларнинг умумий ҳолати, уларда ўқитиш ишларини йўлга қўйиш хонликлар зиммасида бўлган. Худди ҳозирги даврдаги каби мадраса биноларини таъмирлаш мақсадида айрим ислоҳотлар ўтказиб турилган. 18-аср бошларида салтанат учун олиб борилган турли урушлар Самарқанд ва Бухоронинг ижтимоий-маданий ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, Абулфазхон ҳукмронлиги даври (1708-1747 йиллар)да мадрасалар харобликка юз тутган

Файлы: 1 файл

Бухоро мадрасалари М.иноятова.doc

— 26.00 Кб (Скачать файл)


20-аср бошларида Бухорода ўнлаб катта ва юзлаб кичик мадрасалар мавжуд бўлган (161-б.). Шулардан Жаъфархўжа, Мир араб, Мирзо Улуғбек мадрасалари айниқса машҳур эди.

Мадрасаларнинг умумий ҳолати, уларда ўқитиш ишларини йўлга қўйиш хонликлар зиммасида бўлган. Худди ҳозирги даврдаги каби мадраса биноларини таъмирлаш мақсадида айрим ислоҳотлар ўтказиб турилган. 18-аср бошларида салтанат учун олиб борилган турли урушлар Самарқанд ва Бухоронинг ижтимоий-маданий ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, Абулфазхон ҳукмронлиги даври (1708-1747 йиллар)да мадрасалар харобликка юз тутган. Самарқанднинг бири-биридан гўзал мадрасалари кўчманчи бекларнинг подахонасига, Бухоро мадрасалари гадой ва ғариблар турадиган вайронага айланиб қолган.

Маърифатпарвар ҳукмдорларнинг таъсири ва иштирокида мадраса бинолари тикланиб, таъмирланган, хусусан, Манғит сулоласи вакили Амир Шоҳмурод даври (1785-1801) да таълим ислоҳоти амалга оширилган. Мадрасалар таъмирланиб, уларга ажратилган вақф мулклари қайта жорий этилган, йўқолган вақфномалар қайта тикланиб, ҳукумат муҳри билан тасдиқлатилган.

Мадраса ҳужралари, яъни мадраса шогирдаларининг турар жойларини таъмирлатиш мақсадида махсус фармон чиқариб, ҳужрани тузатишга сарф этилган маблағни бошқадан олиш эвазига уни кейинги шогирдга ўтказиш юзасидан фармон чиқарди.  Шарқона олий таълимнинг асосий маскани ҳисобланган мадрасалар шаҳар аслзода бойлари томонидан қурилиб, уларнинг кўчмас мулклари (ҳаммом, карвонсарой, дўкон)дан келадиган даромадлар вақф сифатида мадраса ҳаражатлари (таъмирлаш, кутубхона ҳаражатлари)га сарф этилган, ушбу ҳисобдан мударрисларга маош тўланиб, шогирдларга стипедиялар берилган. Кутубхона учун керакли адабиётларни сотиб олиш ҳам ушбу савобталаб, саҳоватли кишилар зиммасида бўлган. Мадраса учун ажратилган маблағни асословчи ҳужжат – вақфномаларда мадраса биносининг “сотилиши, сотиб олиниши, бировга бағишланиши, биров фойдаси учун васият қилиниши ва меросга қолдирилиши мумкин эмас”лиги меъёрлаштирилган.

Мадраса йўлаги баланд, хушҳаво ва тўрт бурчак бўлиб, ҳар бир бурчагида супалари бўлган, шунингдек, алоҳида катта равоқ бўлиб, унда узун тўртбурчак супа қурилган, йўлак кечалари шам ёрдамида ёритилган. Мадрасаларга бир неча йўлаклардан кирилган.

20-аср бошларида Бухоро амири Абдулаҳад амир марказий саройидан – аркдан ташқари бирор ҳовлида қолса, ҳовли теварагидаги мадрасалардан палов сўратиб олиб, маъқул кўрилган палов солинган қозонни бошқа ошлар билан тўлдириб, мукофотига 10 танга пул ҳам берган.

Талабалар учун ўзига хос рағбат вазифасини ўтаган ушбу тадбирда деярли барча мадраса талабалари иштирок этишга интилганлар. Улар бири-биридан мазали паловлар тайёрлаб, ўз таомларининг амир томонидан эътироф этилишини катта шараф деб билганлар[1].

Мадрасалар ички-ташқи кенг майдончаларга эга бўлиб, деворлари баланд ва мустаҳкам, биноси ҳашаматли, кўркам, ранг-баранг шарқона нақшлар, кошинлар билан безатилган. Мадраса биноси талабаларда ўзи таҳсил олаётган маскандан фахрланиш ҳиссини уйғотиб, уларни маънавий-эстетик дунёқарашининг бойишига хизмат қилган. 



[1] С.Айний. Эсдаликлар. Т.: Ўзбекистон давлат нашриёти, 1953. – 310 б. -119-б.


Информация о работе Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш