Масофавий таълимда бошқарув тизимининг имкониятлари ва афзалликлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Января 2014 в 19:18, статья

Описание работы

Масофавий таълим – бу ўқитувчи ва ўқувчи турли жойларда бўлгани ҳолда масофада туриб ўқитиш воситасидир. Аввалига масофавий таълим сиртқи таълим сифатида киритилган эди. Аммо ҳозир – бу аудио, видеотехника, интернет ва спутникли алоқа каналини қўллайдиган таълим воситасидир.

Файлы: 1 файл

Мақола_тақдимот.ppt

— 471.00 Кб (Скачать файл)

 

 

 

 

Тошкент Ахборот Технологиялари  Университети Самарқанд филиали

 

Мавзу: Масофавий таълимда  бошқарув тизимининг имкониятлари  ва афзалликлари

                            

асс.  Анарбаева Ф.Ў., асс. Тоиров Ш.А.

 

 

 

 

 

 

   Масофавий таълим – бу ўқитувчи ва ўқувчи турли жойларда бўлгани ҳолда масофада туриб ўқитиш воситасидир. Аввалига масофавий таълим сиртқи таълим сифатида киритилган эди. Аммо ҳозир – бу аудио, видеотехника, интернет ва спутникли алоқа каналини қўллайдиган таълим воситасидир.

 

 

 

 

   Масофавий ўқитиш сифатида – билимларни бериш жараёни (унга ўқитувчи ва мактаб масъул), масофавий таълим сифатида эса – билимларни олиш жараёни (унга ўқувчи масъул) ҳисобга олинади.

 

 

 

 

Ўқув ахборотини олиш воситалари қуйидагиларга бўлинади: синхрон ўқув тизимлари (ҳақиқий вақтда, on-line тизими) ва асинхрон ўқув тизимлари (off-line тизими):

 

  • Синхрон тизимлар бир вақтнинг ўзида ўқув жараёнида ўқувчи ва ўқитувчининг қатнашишини таъминлайди. Бундай тизимларга: web-чат, ICQ, IRC (Internet Relay Chat), интерактив TV, web-телефония, NetMeeting, Telnet телеконференциялари киради.
  • Асинхрон тизимлар бир вақтнинг ўзида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг қатнашишини таъминламайди. Масофавий таълимда бундай тизимларга босма материаллар, аудио/видео кассеталар, дискеталар, CD-ROM, электрон почта, web-саҳифалар, FTP, web-форумлар (эълонларнинг электрон доскаси), меҳмонлар китоби, Usenet телеконференциялари (янгиликлар гуруҳига обуна)га асосланган курслар тегишли.

 

 

 

 

Маълумотларни узатишнинг техник тузилишга кўра масофавий таълим қуйидаги шаклларга бўлинади:

 

  • почта бўйича босма материалларни жўнатиш (анъанавий сиртқи таълимга ўхшаш);
  • аудио- ва видео – кассеталар, дискеталар, CD-ROM ларни жўнатиш;
  • Аудио-график воситалари билан (интерактив доскалар, ҳамда ўқув кинолар, радио, телевидение);
  • интерактив Web TV ва видео конференциялар орқали;
  • Usenet, IRC телеконферециялари орқали;
  • электрон почта ва жўнатма варақлари (рўйхатлари) орқали;
  • web-саҳифалар орқали;
  • чат, web-форум ва меҳмонлар китоби орқали.

 

 

 

 

Масофавий дарснинг оптимал натижасига қуйидаги ҳолларда келиш мумкин:

 

  • Юқори ахборотли, тушунарли, яхши иллюстрицияли ўқув ресурслари ва унинг локал версиялари яхши ишлаб чиқилган.
  • Локал координаторлар ва ўқувчиларга қўлланмалар тўғри ва дарснинг хусусиятлари билан тузилган.
  • Локал координатор ўзининг барча вазифаларини бажаради.
  • Ўқувчилар яхши тайёрланган ва берилган материалга эга.
  • Ўқитувчининг локал координатор билан алоқаси интернет орқали узилишларсиз ва барча мумкин бўлган воситалар билан амалга оширилади.
  • Дарсни ўтишга ташқи таъсирлар ҳалиқит бермайди.

 

 

 

 

            Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, масофавий ўқитиш тизимини яратиш учун очиқ кодли Moodle (Modular Object-Oriented Dynamic Learning Environment) платформаси танланди. Бу дастур ахборотли ўқитиш тизимлари стандартлари бўйича қурилган ва тан олинган Европа масофавий ўқитиш тизими ҳисобланади. Moodle тизимида турли фойдаланувчилар учун кириш ҳуқуқлари таъминланади. Фойдаланувчига администратор, курс яратувчиси ёки оддий фойдаланувчи вазифаси берилиши мумкин. Курслар даражасида – ўқитувчи роли ва ўқувчи роли аниқланган. Курсда рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтишнинг турли модуллари ва воситалари ёрдамида автоматлаштирилиши мумкин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Информация о работе Масофавий таълимда бошқарув тизимининг имкониятлари ва афзалликлари