Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2013 в 18:46, статья
ХХ аср бошларида Ўзбекистон енгил саноат соҳаси асосан пахтани қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, ялпи саноат махсулотларининг қарийб 4/5 қисми шу сохага тўғри келган. 1920 йиллардан бошлаб пахтани қайта ишлаш, пиллакашлик, йигирув-тўқув, тикувчилик, пойабзал фабрикалари қурила бошлади ва унинг тармоқлари секин аста ривожланиб борди. 1924 йилда дастлабки енгил саноат корхоналари иш бошлади. 1932 йилда Тошкент тўқимачилик институтининг очилиши тармоқни янада ривожланишига асос бўлди. 1940-1960 йилларда пахта ипидан тўкилган газламалар ишлаб чиқариш ахоли жон бошига 21-22 кв.м.ни ташкил этган бўлса 1990 йилларга келиб эса бу кўрсаткич 50 кв м.ни ташкил этган.
Ўзбекистонда тўқимачилик ва енгил саноат махсулотлари ишлаб имкониятлари ва экспорт салохиятини ошириш.
Енгил саноат Ўзбекистон индустриясининг энг ривожланган тармоқларидан бири хисобланиб жахон мамлакатлари ичида бу тармоқни ривожланиши учун ўзига хос қулай шароит ва жўшқин тавсифга эгалиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон худудида бундан 2 минг йиллар олдин ҳам пахта толасидан ип йигирилган ва газлама тўқилган. Милоднинг Х-ХI асрдларидаёқ Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва бошқалар худудларда пахта толасидан тўқилган газламалар билан жахонда шухрат қозонган. У пайтда газламалар асосан қўл дастгохларида тўқилган.
ХХ аср бошларида
Ўзбекистон енгил саноат соҳаси асосан
пахтани қайта ишлаш
Хозирда мамлакатда енгил саноат кўп тармоқли индустриал комплекс сифатида тўқимачилик, ип йигириш, тикувчилик, трикотаж, пойабзал ва ипакчилик сохаларда 2500 га яқин корхоналар, шунингдек 120 дан ортиқ қўшма корхоналар самарали фаолият юритмоқда.
Мамлакат мустақиллигининг дастлабки 10 йиллигида (1991-2000 йиллар) пахта хом-ашёсини қайта ишлаш ва бирламчи махсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар фаолияти етакчилик қилди. Саноатини мадернизациялаш ва диверцификациялаш жараёнларида енгил саноат тармоғи ҳам босқичма-босқич ривожланишда давом этмоқда ва бунда кичик бизнес субъектларининг ўрни ошиб бормоқда.
Енгил саноатни мадернизация ва диверсификациялашга қаратилган давлат сиёсати мамлакат мустақиллигининг кейинги 10 йилликдаги (2000-2010 йиллар) ривожланишида асосий омил бўлди. Бу йиллар давомида енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган бир қатор қонуний хужжатлар ва дастурлар қабул қилиниб, тармоқ корхоналарини рақобатбардошлигини ва инвестициялар самарадорлигини ошириш, экспортда тайёр махсулотлар ва ички бозорда миллий махсулотлар улушини кўпайишига эришилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика енгил саноатини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 2002 йил 1 июлдаги ПФ-3102 сонли фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 25 мартдаги “Ўзбекенгилсаноат” ДАК (давлат акциядорлик компанияси) бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва Республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари тармоқни бошқарув тузилмасини янада такомиллаштиришга қаратди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январь, 38-сонли “Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса тармоқга инвестицияларни янада кенгроқ жалб этиш имкониятларини кенгайтирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини мадернизация қилиш ва техникавий қайта жихозлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда “2007-2011 йилларда ишлаб чиқаришни мадернизация қилиш, техник-технологик қайта жихозлаш дасутури тўғрисида”ги қарорлари маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари оширилишини рағбатлантириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техникавий қайта жиҳозлаш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этишни таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси
Прездентининг 2010 йил 16 декабрдаги “2011-2015
йилларда саноатни ривожлантиришнинг
устивор йўналишлари тўғрисида”
Ўзбекистонда енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 2011 йилда ЯИМни 2,2 %, саноат ишлаб чиқаришини 14 % ташкил этиб унда бутун саноат ишлаб чиқариш фондларининг 8,5 % йиғилганлиги, саноатда банд ахолининг 18 %дан ортиғи (114 минг киши) иш билан бандлиги, 2005 йилга нисбатан 2010 йилда енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 2,9 мартага, трикотажлар 2,7 мартага, тикувчилик махсулотлари 3,2 мартага, пойабзаллар 1,4 мартага ўсганлиги - иқтисодиётни асосий ва жадал ривожланаётган тармоғи эканлигидан далолат беради. (1-жадвал)
1-жадвал
Ўзбекистонда енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тахлили1
Кўрсаткилар |
Ўлчов бирлиги |
2005 йил |
2008 йил |
2009 йил |
2010 йил |
ўсиши (2005 йил 100 %) |
енгил саноат жаъми |
млрд.сўм |
1845,1 |
3050,5 |
3408,4 |
5376,8 |
2,9 м |
Трикотаж буюмлари |
минг дона |
36321,0 |
52483,7 |
59205,5 |
98896,3 |
2,7 м |
Тикув маҳсулотлари |
млрд.сўм |
33,8 |
72,2 |
89,1 |
115,4 |
3,2 м |
Пойафзал |
минг жуфт |
2346,0 |
3273,9 |
3130,7 |
3325,0 |
1,4 м |
Енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қонуний хужжатлар ва дастурлар, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун кўпроқ инвестицияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш масаласини ечишда мухим омиллардан бирига айланди. Шунинг учун, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов бу йўналишда 2012-2016 йилларда 6 миллиард 200 млн доллор бўлган 270 дан зиёд инвестиция лойиҳасини, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник – технологик қайта жихозлаш бўйича тармоқ дастурларини амалга оширишни белгилаб берди2. Ўз навбатида, 2006-2010 йиллар мобойнида енгил саноат тармоғига 0,4 млрд АҚШ доллор миқдорида чет эл инвестициялари жалб этилган. Юқорида кўрсатилган дастурлари доирасида эса 2011-2015 йилларда жаъми 1-1,2 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган. Инвестицион дастурларнинг асосий қисми “Ўзбекенгилсаноат” ДАК тизимидаги корхоналарга йўналтирилганлигини хисобга олиб, тармоққа киритилган инвестициялар самарадорлигини қуйидаги жадвал орқали тахлил қилишимиз мумкун.
“Ўзбекенгилсаноат” ДАК тизимидаги корхоналарга киритилган инвестицияларнинг самарадорлиги
Йиллар |
Жаъми ўзлаштириш (млн АКШ доллари ) |
Ишлаб чиқариш хажмини қўшимча ўсиши |
Экспортни ўсиши |
Яратилган янги иш ўринлари | |||
Жами (млн АКШ доллари) |
1000 доллор хисобига (АКШ доллари) | ||||||
Жами (млрд. Сўм) |
1000 доллар хисобига (минг сўм) |
Жами |
10000 доллор хисобига | ||||
2009 |
63,8 |
38 |
5956,1 |
82,4 |
1291 |
3780 |
0,05 |
2010 |
119,4 |
390 |
32663 |
84,1 |
704,1 |
4260 |
0,03 |
2011 |
149,8 |
339 |
22630 |
75,4 |
503,3 |
2265 |
0,01 |
Жаъми |
333 |
767 |
23033 |
241,9 |
726,4 |
10305 |
0,03 |
Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкунки енгил саноатни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш натижасида 3 йил давомида киритилган ҳар 1000 АҚШ доллари инвестиция хисобига ишлаб чиқариш 23033 сўмга, экспорт эса 726,4 долларга ошиши билан бирга, ҳар 1000 АҚШ доллари хисобига 0,03 та иш ўринлари яратилган.
Мамлакатда 2011-2015 йиллар учун мулжалланган тўқимачилик ва енгил саноат тармоғини ривожлантириш дастурларини муваффақиятли амалга ошириш натижасида 2015 йилда тармоқнинг ЯИМдаги улушининг йиллик ўсиши 2 %ни ташкил этиб, экспортнинг ўсиши 1 млрд АҚШ доллрига тенг бўлади ва қўшимча 600 минг иш ўрни яратилишига имконият яратади3. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг халқаро бозорга юқори сифатли, рақобатбардош енгил саноат ва тўқимачилик махсулотларини олиб чиқишни ва у ерда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлашда асосий воситалардан бири хисобланади.
Мамлакатнинг махсулот экспорт қилиш жуғрофияси йил сайин кенгайиб, 2012 йилда 50 дан ортиқ мамлакатлар бозорига экспорт қилинди, 2012 йилда 180 та корхонада тайёрланаётган маҳсулотларнинг 70 фоизи, жумладан, 48 фоизи Россияга, 12 фоизи Туркияга, 10 фоизи ЕИга, 5 фоизи Кореяга, жанубий ғарбий Осиё мамлакатлари ва боқа давлатларга 25 фоизидир4. Бироқ тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки пахта ишлаб чиқариш бўйича жахонда 5-ўринни эгаллаган мамлакат ундан тайёрланган махсулотлар бўйича жахон бозорида 1 % дан ҳам камроқ улушга эга эганлиги, трикотаж ва тикувчилик буюмлари ички истеъмолини 59 % га, пайпоқ буюмлари бўйича 15,6 %га, трикотаж матоси 13,9 га қондирилаётганлиги, экспортнинг ривожланган мамлакатлардаги улуши пастлиги енгил саноат корхоналари маркетинг фаолияти самарадорлигини янада оширишни талаб этган ҳолда, жахон амалиётида синалган стртегиялардан фойдаланишни амалиётини кенгайтиришни талаб этмоқда.
Енгил саноат махсулотларига талаб доимо ортиб бориши ва қўшимча қиймат яратишда энг самарали сохалардан бири бўлганлиги сабабли, бу саха хозирги пайтда жахон бозорида кескин рақобатнинг асосий майдонига айланган. Бу жараёнда Ўзбекистонда енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқараётган корхоналар фаолиятини инновацион технологияларга асосланиб глобал бозорда рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқариш йўналишларини фақат уларнинг маркетинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқалигина ечиш мумкун.
Юқоридаги тахлиллар
енгил саноат тармоғини инновацион
ривожланиш йўналишларини ишлаб
чиқиш ва уни шакллантириш механизмларини
такомиллаштиришни назарда
1-расм
Ўзбекистон енгил саноатининг инновацион ривожланиш механизми.
|
|
|
|
|
|
Жахон амалиётида 1990 йиллардан кейинги даврда ҳар бир давлат саноат тармоқларини миллий ривожлантиришда “Саноат кластер”лари фаолияти алохида ахамият касб этмоқда. Кластер ёндашуви – мамлакат иқтисодиётини узоқ муддат ривожланишини таъминловчи, уни рақобатбардошлигини иннавацион ошириш, инсон капиталини ривожлантириш даражасини таъминоловчи, юқори технологияли ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсишнинг асосий манбаи сифатида – глобал рақобатнинг кучли таъсирига қарши туриш, миллий ва минтақавий ривожланишнинг талабларига тегишлича жавоб берадиган янги бошқарув технологияси деб қаралмоқда. Бу стратегияни амалга оширишда тармоқ инфратузилмасини шакллантириш мухим омилдан биридир. Одатда кластерлаштириш мавжуд худудда унинг инфратузилмасини яратишдан бошланиб, у технопарклар ва алохида иқтисодий зоналарни яратишдан билан ривожланади. Мамлакатнинг Фарғона водийсида 1000 яқин енгил саноатга ихтисослашган корхоналар ва 3000 га яқин уй хўжаликлари фаолият юритмоқда. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тайёр ип газламаларни 65 %ни, трикотажларни 16 %ни, тикув махсулотларини 41 %ни, пойабзалларни 43 %, шунингдек, Республика енгил саноат товарлари экспортининг 20 %га яқини Фарғона водийсига хиссасига тўғри келмоқда. Худудда 5 та ихтисослашган касб-ҳунар коллежи ва 1 та олий ўқув юрти мавжуд бўлиб юқори малакали кадрлар билан таъминламоқда. Юқоридаги тахлиллар Фарғона водийсида “Наманган текстили кластери”ни шакллантириш ва бу орқали нафақат рақобатбардошликни балки инновацион фаолликни оширишда ҳам янада юқори самарадорликка эришиш мумкунлиги жахон тажрибасидан бизга маълум. Тадқиқотлардан маълумки ривожланган мамлакатларда Кластерларда бирлашган корхоналарнинг инновацион фаоллиги, кластер бўлмаганларникига нисбатан юқори.
Тахлиллардан келиб чиқиб халқаро бозорларда самарали фаолият юритиши, талаб ва таклиф ўзгаришларига ўз вақтида мослашоладиган, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришни бугунги кун талабидан келиб чиққан йўналиши енгил саноат тармоғида инновацион кластерларни шакллантиришдир.
Кейинги вақтларда “Ўзбекенгилсаноат” ДАК томонидан махсулот экспорти салохиятини янада кенгайтириш бўйича бир қатор самарали маркетинг тадбирлари амалга оширилмоқда. Жумладан, хорижий бозорларда 40 дан ортиқ диллерлик бўлимлари ташкил этилди, 10 дан ортиқ мамлакатларда турли тақдимотлар ўтказилди.
2005 йилдан буён Халқаро Ўзбекситон пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказилмоқда. Дастлабки ярмаркага дунёнинг 30 мамлакатидан 170 га яқин трейдерлик ва тўқимачилик компаниялари вакиллари иштирок этган бўлса, 2012 йилда ўтказилаётган ярмаркада 38 давлатдан пахта ва тўқимачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган компанияларнинг 1000 нафардан ортиқ вакили иштирок этди. Шунингдек, “Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси” ҳам бу соха маркетинг фаолияти самарадорлигини оширишда мухим омил бўлиб келмоқда 2012 йилда ўтказилган ярмака доирасида енгил саноат махсулотлари экспорти бўйича ...... доллор миқдорида шартномалар имзоланди.