Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Декабря 2012 в 13:47, реферат
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларидан эътиборан, молия, банк, солиқ тизимдаги бошланган ислоҳотлар давом этиб келмоқда. Бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсати борасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида бюджет даромадларининг ва харажатларининг мувофилигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини ҳал этиш тақозо этилаётган муҳим масаладир. Зеро, иқтисодиётнинг эркинлашуви ва ислоҳотларнинг чуқурлашуви жараёнида бюджетсолиқ тизимини ҳам мунтазамтакомиллаштириб боришни тақозо этди.
Кириш
Давлат бюджети харажатларининг мазмуни.
Давлат бюджети харажатларининг таснифи.
3. Ғазначиликда давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш.
Хулоса ва таклифлар.
Адабиётлар рўйхати
4. Мудофа, миллий хафсизлик ва жамоат тартибини таьминлаш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
5. Судлар ва прокуратура
органлари фаолиятини
6. Давлат захираси
ва сафарбарлик захирасини
7. Давлат марказлаштирилган инвестицияларини амалга ошириш(республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
8. Давлат хокимияти
ва бошкарув органлари,
9. Иктисодиётнинг турли
тармоклари ташкилотларини
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофик иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари ва талдабларини амалга ошириш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади); қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиё тармоқларини ривожлантиришнинг тармоқ дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш эса Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан маблағ билан таъминланади);
11. Ер тузиш, мелоратив, табиятни мухофаза килиш ва эпизоотияга карши кураш чора тадбирларини амалга ошириш (республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
12. Кишлок хужалиги
зараркунандаларига карши кураш
13. Гидрометеорология, дулга карши кураш чора- тадбирлари ва бошкалар(республика бюджетидан маблағ билан таъминланади);
Ижтимоий маданий тадбирларга қилинадиган харажатлар давлатнинг ижтимоий функцияларини бажариш билан боғлиқдир. Бу харажатлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:
1) халқ таълими, мутахассис кадрлари тайёрлаш;
2) маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари;
3) соғлиқни сақлаш;
4) жисмоний тарбия ва спорт;
5) ижтимоий таъминот.
Ижтимоий-маданий тадбирларга килинадиган харажатлар смета тартибида режалаштириш тамойиллари асосида аникланади. Бу харажатларни маблағ билан таъминлаш аник тадбирлар ва харажат турлари буйича маблағ билан таъминлаштирилади. Харажатлар хажми узаро бир-бири билан боглик булган ноишлаб-чикариш сохалари ташкилотларида ишлаб-чикиладиган сметалар ва молия органларида тузиладиган маблағ билан таъминлаш хисоб-китоблари асосида аникланади. Хамма хисоб-китоблар асосида ташкилотларнинг фаолиятини характерлайдиган канча контенгентга (укувчилар, хисоб гурухлари, синфлар, койкалар, утказилган операция ва бошкалар микдори) хизмат килиш курсаткичлари ётади. Бунда йил давомида канча вакт фаолият курсатиши хам хисобга олинади. Бу курсаткичлар хисоб-китоб улчовлари сифатида хизмат килади. Хисоб-китоб улчови килинадиган пул харажатлари бюджет ташкилотининг фаолият курсатишини ва ривожланишини таъминлайдиган меъёр буйича белгиланади.
Согликни-саклаш тизимини ривожлантириш ва уни боскичма-боскич кайта ташкил килиш, куп каналли маблағ билан таъминлашни жорий этиш, даволаш ташкилотларига маблаглар амалга ошириладиган хизматларнинг хажми ва сифатига кура, ажратишни кузда тутади. Бюджет маблагларининг катта суммаси интернат уйларини саклашга, тиббий мехнат экспертезаларига, протезлашга ва бошка тадбирларга йуналтирилади.
Давлат бюджети харажатлари тасдикланган бюджетдан маблағ билан таъминлаш (маблаг ажратиш) доирасида куйидаги шаклларда амалга оширилади (Чизма-2):
Чизма – 2. Давлат бюджети харажатлари таркиби
Бюджетнинг жорий харажатлари юридик шахсларга уларни сақлашга ва жорий эҳтиёжларини қоплашга бюджет маблағларини берилиши билан боғлиқдир. Бу харажатларга давлат эҳтиёжига қилинган харажатлар (иқтисодиёт ва инфратузилма, халқ хўжалигининг давлат томонидан, фуқаровий ҳарбий хусусиятига молик маҳсулотларни сотиб олиш, хизматларга ҳақ тўлаш, давлат ташкилотларининг жорий харажатлари), қуйи давлат органларига давлат ва хусусий корхоналарга жорий субсидиялар, транспорт тўловлари, давлат қарзи бўйича фоизларни тўлаш ва бошқа харажатлар киради. Бу харажатлар асосан бюджетда ёки жорий харажатлар ва даромадларнинг бюджетда қай қилинган харажатларига тўғри келади.
Бюджетнинг капитал харажатлари асосий капиталга ва захираларни кўпайтиришга қўйиш билан боғлиқ бўлган пул харажатларидан иборатдир. Уларга халқ хҳжалигининг турли тармоқларига бюджет ҳисобининг қилинган капитал қуйилмалар киради. Давлат корхоналари ва хусусий корхоналарга, маҳаллий давлат органларига берилган инвестиция, субсидиялари ва узоқ муддатли бюджет кредитлари, харажатларнинг мазкур гуруҳи бюджетда давлат капитал харажатлари ва даромадларида қайд қилинади. Бюджетдан
Харажатларнинг куйидаги гурухлари Давлат бюджетидан маблаг билан таъминланади:
I. Иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафаєалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошкалар);
II. Иш хакига кўшимчалар;
III. Капитал кўйилмалар
(Давлат инвестиция дастурида
назарда тутилган аник
IV. Бошка харажатлар.
Маблаг билан таъминлаш бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни хисобга олган холда тегишли йил учун тасдикланган бюджет параметрларига хамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофик тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича таксимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади.
Бюджет ташкилотлари
Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги томонидан тасдиєланг
Сметалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномасига мувофик харажатларнинг тўлик ёйилмаси илова килинган холда харажатларнинг тўрт гурухи бўйича тузилади.
Илова сметанинг ажралмас кисми хисобланади, сметанинг прогноз хисоб-китобларини асослаш учун хизмат килади ва хисобот маєсадлари учун фойдаланилади.
Бюджет ташкилотлари
тасдикланган смета ва штатлар
жадвалини рўйхатдан ўтказиш
учун конун хужжатларида
Тасдикланган смета
ва штатлар жадвалини
Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтган ҳудудларда бюджет харажатлари тўлови қуйида берилган схема асосида амалга оширилади. (Чизма-3).
Чизма
– 3. Ғазна ҳисоб рақамидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (ЎзР ҚТ 1999 й, 9-сон, 51-модда) мувофиқ бюджетдан маблағ олувчилар Давлат бюджетидан маблағлар билан харажатларнинг 4 та гуруҳи бўйича таъминланиши белгилаб қўйилган:
I. Иш ҳаки ва унга
тенглаштирилган тўловлар (болали
оилаларга нафақалар ва кам
таъминланган оилаларга моддий
ёрдам, стипендиялар ва
II. Иш ҳақига қўшимча
ҳисоблашлар (мажбурий ажратмал
III. Капитал қўйилмалар
(Давлат инвестиция дастурида
назарда тутилган аниқ
IV. Бошқа харажатлар (овқатлантириш, дори-дармонлар, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар).
Бюджетдан маблағ олувчилар харажатларининг I ва II гуруҳ маблағлари биринчи навбатда тўлаб берилади. Бунда харажатларнинг II гуруҳи тўланмасдан I гуруҳ харажатларини тўловини амалга ошириш таъқиқланади. Бюджетдан маблағ олувчилар ходимларининг ижтимоий тўловларини қоплаш учун келиб тушган маблағлари молия органлари тегишли бўлимлари томонидан иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар билан бир вақтда, ҳамда мактабгача ёшдаги болалар муассасаларидаги ота-оналари томонидан болалар овқатлангани учун тўланадиган бадаллар тўлови эса бошқа харажатлар (овқатлантириш, дори-дармонлар, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар) билан бир вақтда тўлаб берилади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг сметалари бўйича иқтисод қилинган (фойдаланилмаган) режали бюджет ажратмалари (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) ҳисобот йилининг охирги иш кунида уларнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва белгиланган қонунчилик доирасида ҳаражат қилинади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг режали бюджет ажратмаларидан иқтисод қилинган маблағлари молия органи раҳбарининг ҳулосасига асосан уларнинг ривожлантириш жамғармасининг (бюджетдан ташқари маблағлари) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағларига ўтказилади.
Ғазна ҳисобварағларидан маҳаллий бюджетнинг ҳаражатларини амалга ошириш учун Бўлим банк филиалига бўлим бошлиғи ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифасини амалга оширувчи масъул шахснинг имзо нусхалари карточкасини тақдим этади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳаражатларини амалга ошириш тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги талабларга асосланган ҳолда амалга оширилади:
молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари ва штат жадвали ўрнига тузилган калькуляциялари, ҳамда харажатларни амалга ошириш рухсатномалар асосида ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларининг тегишли гуруҳлари бюджет маблағлари қолдиқларининг суммалари доирасида;
агар тўлов топшириқномасида
кўрсатилган сумма молия
товар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини ва бюджетдан маблағ олувчининг етказиб берувчидан қарзи мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжатлар бўлганида;
етказиб берувчининг тўлов топшириқномасида кўрсатилган номи ва реквизитлари етказиб берувчининг шартномада кўрсатилган номи ва реквизитларига мувофиқ бўлса;
тўлов топшириқномаси “Тўлов
мақсади” устунида бюджет таснифининг
тегишли кодлари тўғри кўрсатил
Етказиб берилган товар
(иш,хизмат) учун харажатлар тўловлари,
шунингдек аванс тўловлари
а) агар молия органи ва товар (иш, хизмат) етказиб берувчи бир банк филиали томонидан хизмат кўрсатилса - тўрт нусхада. Тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси бўлим бошлиғи ва бўлимнинг бухгалтерия хисобини юритувчи масъул шахси томонидан имзоланади, молия органи муҳри билан тасдиқланади ва банк филиали учун Ғазна ҳисобварағларидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси банк филиали тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги белгиси билан товар (иш, хизмат) етказиб берувчига берилади. Тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси банк филиалининг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги белгиси билан Ғазна ҳисобварағларидан кўчирмага илова қилинади ва бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномасининг бюджет маблағлари олувчи тегишли жавобгар шахслари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган тўртинчи нусхаси бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади.
Информация о работе Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш