2012 йил якунлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Мая 2013 в 10:34, доклад

Описание работы

Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012-йилда Ўзбекицон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади. Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди.

Файлы: 1 файл

2012 йил якунлари.docx

— 54.29 Кб (Скачать файл)

 

Умумий қиймати 245 миллион  долларлик яна 22 та рентабелли лойиҳани амалга ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда ва бунинг учун зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

 

+ўлга киритган тажрибамиз  шуни тасдиқлаб бермоқдаки, мамлакатимизнинг  бошқа минтақаларида ҳам Навоий  ва Ангрен каби махсус индуцриал  зоналарни, замонавий логицика  тизимлари ва транспорт инфратузилмаларини  яратиш бўйича бошлаган ишларимизни  давом эттириш мақсадларимизга  жавоб беради.

 

 

 Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

 

Ўтган 2012-йилда мамлакатимиз аграр секторининг деярли барча  тармоқларида улкан ютуқ ва натижалар  қўлга киритилди.

 

Албатта, 2012-йилда ҳам, сўнгги йиллардаги каби, янги мавсумга тайёргарлик  кўриш даврида ёғингарчилик кўп  бўлгани, баҳорнинг кеч келгани  ва намгарчиликнинг юқори бўлгани, ёз фаслида ҳаво ҳароратининг ҳаддан зиёд ошиб кетгани қишлоқ хўжалик  ишларини амалга оширишда жиддий муаммо ва қийинчиликларни юзага келтирди.

 

Сҳунга қарамасдан, 2012-йилда  Ўзбекицонда деярли барча қишлоқ хўжалик экинлари – ғалла, пахта, сабзавот, полиз экинлари ва узумдан  юқори ҳосил олинди. Мамлакатимиз деҳқонлари мўл ҳосил етиштиришди  – 3 миллион 460 минг тоннадан ортиқ пахта, 7 миллион 500 минг тонна ғалла, 2 миллион  тоннадан зиёд картошка ва 9 миллион  тоннадан ортиқ сабзавот ҳамда полиз  маҳсулотлари йиғиб-териб олинди.

 

Буларнинг барчаси, авваламбор, деҳқонларимиз, фермер ва механизаторларимиз, қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг ўзини  аямасдан қилган фидокорона меҳнати, бой  тажрибаси ва ўз ишига бўлган садоқатининг амалий натижасидир. Бир сўз билан  айтадиган бўлсак, бу ютуқлар барча  ресурс ва имкониятларимизни тўла сафарбар эта олганимизнинг натижасидир.

 

Бугун мана шу юксак минбардан  туриб, барча қишлоқ меҳнаткашларига  уларнинг мардлиги ва матонати, мамлакатимизнинг тараққиёти ва равнақига қўшаётган  улкан ҳиссаси учун ўзимнинг чуқур  ҳурматим ва самимий миннатдорлигимни билдириш менга катта мамнуният  бағишлайди.

 

Мамлакатимизда, хорижий  давлатлар тажрибасини чуқур  ўрганган ҳолда, қишлоқ хўжалигини иқтисодий  ислоҳ этиш бўйича ўта муҳим чора-тадбирларнинг  амалга оширилаётгани, қишлоқда бозор  муносабатларини жорий этиш ва хусусий  мулкчилик шаклини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш  учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитларни туғдириб бериш  бундай юксак натижаларни қўлга  киритишда ҳал қилувчи омил бўлмоқда, десам, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

 

Бугунги кунда фермер хўжалиги ҳақли равишда қишлоқ хўжалиги ишлаб  чиқаришининг етакчи бўғинига, уни  ташкил этишнинг асосий шаклига айланди. Ҳозирги вақтда фермерлик ҳаракати ўз таркибида 66 мингдан зиёд фермер хўжалигини бирлаштирмоқда. Мамлакатимиздаги жами ҳайдаладиган ерларнинг 85 фоиздан  ортиғи, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми айнан  фермерлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Кун сайин мустаҳкамланиб, ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган фермерлик ҳаракати Ўзбекицонда ўзини тўла оқлади ва бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас, десам, ўйлайманки, барчамизнинг умумий фикримизни ифода этган бўламан.

 

Фермерларимизнинг онгу тафаккурида  ўз ери ва ишлаб чиқараётган маҳсулотига  нисбатан эгалик ҳиссиёти йилдан-йилга  тобора мустаҳкамланиб, уларнинг ўз меҳнати натижасидан манфаатдорлиги ошиб бормоқда. Энг асосийси – одамларимизнинг онги ва дунёқараши тубдан ўзгармоқда, бебаҳо бойлигимиз бўлган ер ва сув ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш учун масъулият туйғуси кучаймоқда.

 

Сўнгги йилларда қабул  қилинган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар  фермер хўжаликлари ваколатларини  сезиларли равишда кенгайтирди.

 

Сҳу билан бирга, тан олиш керакки, фермерлик ҳаракатининг Фермер хўжаликлари уюшмаси шаклидаги  ташкилий тузилмаси қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва соҳада ишлаб чиқариш  самарадорлигини ошириш, фермерлар  олдида турган вазифаларни ҳал этиш жараёнларига кучли таъсир кўрсата  олмади.

 

Фермерлик ўзининг тарихий  илдизларига эга бўлган хорижий  мамлакатлар тажрибасини ўрганиш  асосида Фермер хўжаликлари уюшмаси  Ўзбекицон Фермерлари кенгашига, вилоят ва туманларда эса фермерлар кенгашларига айлантирилди, энг муҳими, ушбу тузилмаларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари жиддий равишда  кенгайтирилди.

 

Бугунги кунда фермер хўжаликларини  ташкил этиш ва қайта ташкил этиш, уларга ер учацкаларини узоқ муддатга ижарага  бериш, давлат ва хўжалик бошқаруви  органлари томонидан фермер хўжаликларини  ривожлантириш ва уларнинг фаолият  кўрсатишига доир меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиш  билан боғлиқ деярли бирорта масала фермерлар кенгашларининг бевосита иштирокисиз ҳал этилиши мумкин эмас.

 

Мазкур кенгашларнинг  асосий вазифаси давлат ва хўжалик  бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимият органлари билан муносабатлар бўладими, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатадиган ташкилотлар билан ҳамкорлик  қилиш бўладими, шунингдек, судларда ишларни кўриб чиқиш бўладими – ҳамма ерда фермерларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя  қилишдан иборатдир.

 

Бир сўз билан айтганда, фермерлар кенгашлари фермерлик  ҳаракатининг ўзаги, йўналтирувчи кучи бўлиши, уни қишлоқни ривожлантириш  ва шу аснода қишлоқ аҳолиси фаровонлигини  оширишда масъулиятни ўз зиммасига  олишга қодир қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айлантириши лозим.

 

2012-йилда хизмат кўрсатиш  соҳаси ҳам юқори суръатлар  билан ривожланди. Аҳолига кўрсатилган  хизматлар ҳажми қарийб 15 фоизга  ўсди, ушбу соҳанинг мамлакатимиз  ялпи ички маҳсулотидаги улуши  эса бугунги кунда 52 фоиздан  зиёдни ташкил этмоқда.

 

Бу жараёнда хизматларнинг  юқори технологияларга асосланган ва бозор иқтисодиётига хос бўлган турлари жадал суръатлар билан  ривожланмоқда. Жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш  хизматлари 24,5 фоизга, компютер дастурлаш хизматлари 18 фоизга, технологик асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш 17 фоизга, молия-банк хизматлари 17,6 фоизга ўсди.

 

Сҳу билан бирга, мамлакатимизда, айниқса, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ҳали-бери фойдаланилмаётган  катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини тан олишимиз ҳамда бунга алоҳида  эътибор қаратишимиз зарур.

 

Ҳисобот йилида таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этиш масаласи доимий равишда эътиборимиз марказида  бўлди.

 

Таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилди.

 

Бу борада умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини, айниқса, қишлоқ жойларда, олис аҳоли пунктларида  яшайдиган қизларни касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ жалб этиш масаласини текшириш бўйича олиб борилган кенг кўламли  ишлар муҳим аҳамиятга эга  бўлди.

 

Янги касб-ҳунар коллежлари ва уларнинг филиалларини қуриш ниҳоясига  етказилди. 2012–2013 ўқув йилида мамлакатимизда 12-йиллик мажбурий таълимга ўтиш тўлиқ  таъминланди.

 

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини  иш билан таъминлашга алоҳида  эътибор қаратилди. Ушбу коллежларнинг  иш берувчи корхоналар билан кооперация алоқаларининг турли шаклларидан фойдаланиши, бу масалага туман ва шаҳар жамоатчилигини жалб этиш мазкур вазифани адо этишнинг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналиши бўлди.

 

Амалга оширилган чора-тадбирлар  натижасида коллежларни тугатган 450 минг нафардан ортиқ битирувчи иш билан таъминланди, уларнинг 43 фоизи  ўзлари ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган корхоналарга ишга жойлашди.

 

Мана шу имкониятдан фойдаланиб, ушбу юксак минбардан туриб, барча  туман ва шаҳарлар, касб-ҳунар коллежлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига бугунги кунда мутлақ кўпчилик оилаларимиз  учун ғоят муҳим аҳамиятга эга  бўлиб бораётган ушбу масъулиятли  ишга қўшган ҳиссаси учун самимий  миннатдорлик билдирмоқчиман.

 

Ўтган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими муассасаларини малакали, педагогик  ва амалий иш тажрибасига эга бўлган раҳбар ва ўқитувчи кадрлар билан  янада мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилди. 2012-йилда 687 та касб-ҳунар коллежининг директори аттецациядан ўтказилди. Бунинг натижасида уларнинг 119 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг барча ўқув муассасалари танловлар орқали саралаб олинган раҳбар кадрлар билан тўлиқ таъминланди.

 

Етарли касбий кўникма  ва малакага эга бўлмаган 2 минг 100 нафардан зиёд ишлаб чиқариш таълими уцаси  ишлаб чиқариш тажрибасига эга  бўлган малакали кадрлар билан алмаштирилди. Барча раҳбар ва педагог кадрларнинг 21 минг 700 нафардан ортиғи ёки 18 фоизи  ўтган йили махсус курсларда ўз малакасини оширди.

 

Ўтган йили мамлакатимизда юқори малакали илмий ва илмий-педагог  кадрларни аттецациядан ўтказиш бўйича бир поғонали тизимни ислоҳ қилиш ҳамда жорий этиш ишлари ниҳоясига етказилди.

 

2013-йилнинг 1-январидан  бошлаб биз учун янги бўлган  олий ўқув юртидан кейинги  таълим, докторлик илмий ишларини  тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, илмий  даража ҳамда илмий унвонлар  бериш тизими жорий этилмоқда.

 

Илмий кенгашлар асосан нафақат  юқори малакали кадрлар тайёрлаш маскани, айни вақтда илмий тадқиқотлар  олиб бориладиган марказга айланиши лозим бўлган етакчи олий ўқув юртлари  қошида ташкил этилади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттецация комиссиясининг ташкилий тузилиши ва унинг низоми тубдан қайта кўриб чиқилди.

 

2013-йилнинг 1-январидан  бошлаб мамлакатимизда олий ўқув  юртлари фаолиятини баҳолашнинг  рейтинг тизими жорий этилмоқда.  Рейтинг тузиш вазифаси Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат  тец маркази зиммасига юкланади. Ушбу марказ рейтинг баҳоларини  тузишнинг ҳозирча вақтинчалик  тасдиқланган методикаси асосида  Ҳукуматга мамлакатимизда олий  таълимнинг қандай ривожланаётгани  тўғрисида ҳар йили таҳлилий  маълумотлар тақдим этади.

 

Олий ўқув юртлари фаолияти баҳоланадиган мезонларни шакллантиришда олий ўқув юртларидаги ўқитиш сифати ва илмий салоҳият даражаси индексига  асосий эътибор қаратилади ва уларнинг ҳар бири натижасига кўра, 35 фоиздан  энг юқори баллар қўйилади. Сҳунингдек, талаба ва битирувчиларнинг иш берувчилар ўртасида сўров ўтказиш натижасида аниқланадиган малака индексига  алоҳида аҳамият берилади ва бу кўрсаткич 20 фоиз билан баҳоланади. +олган 10 фоиз бошқа кўрсаткичлар бўйича берилади.

 

Рейтинг тизимини жорий этишнинг маъноси ва аҳамияти фақат ҳар  бир олий ўқув юртининг мамлакатимиз олий ўқув юртлари орасида қандай ўринни эгаллаб тургани ҳақида холис  маълумотга эга бўлишдан иборат эмас.

 

Енг асосийси, шу аснода олий ўқув юртлари ўртасида соғлом рақобат  ва мусобақа муҳитини шакллантириш, шунингдек, ишимиздаги эътибордан четда қолиб  келаётган жиҳатлар ва резервларни  баҳолаш, юқори малакали кадрлар  тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини янада  ошириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб  чиқиш имконияти пайдо бўлади.

 

Таълим соҳасидаги ишларимизни  сарҳисоб қилар эканмиз, Франсиядаги  дунёнинг энг яхши бешта бизнес мактаби  қаторига кирадиган “Инссад” халқаро  бизнес мактабининг 2012-йилги “Инновацияларнинг глобал индекси” маърузасида баён этилган маълумотларни келтириш ўринли, деб ўйлайман. Маъруза Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрланган.

 

Ушбу маърузада дунёнинг 141 мамлакатидаги инноватсион ривожланиш комплекс тарзда таҳлил қилинган. Таҳлилнинг асосий таркибий қисмларидан бири инсон  капиталини ривожлантириш даражаси бўлиб, мазкур кўрсаткич бўйича бизнинг  мамлакатимиз 35-ўринни эгаллаган. Таълим тизимини ривожлантириш даражаси бўйича эса Ўзбекицон – шунга эътибор беринглар – дунёнинг 141 мамлакати орасида иккинчи ўринни банд этган.

 

Ўйлайманки, бу ўринда ортиқча  изоҳга ҳожат йўқ.

 

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш  ва ривожлантириш бўйича ҳам 2012-йилда  изчил ва аниқ мақсадга қаратилган ишлар амалга оширилди.

 

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун ўтган йили Таълим муассасаларини реконцруксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконцруксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига айлантирилди.

 

Бу фақат ўтган йил  давомида Жамғарма маблағлари ҳисобидан 154 та тиббиёт муассасасини қуриш  ва реконцруксия қилишга 255 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш, 7,5 минг ўринга мўлжалланган шифохоналарни ва бир  сменада 11 минг кишини қабул қила оладиган амбулатория-поликлиника объектларини фойдаланишга топшириш имконини берди. Тиббиёт муассасаларини замонавий  диагноцика ва даволаш ускуналари билан  жиҳозлаш учун Жамғарма томонидан 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

 

Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида замонавий, юксак технологияларга асосланган тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган, юрак-қон томир касалликларига чалинган беморларга жаҳон цандартлари даражасида диагноз қўйиш ва уларни даволаш  имконини берадиган кардиожарроҳлик  бўлимининг очилиши ўтган йили шу соҳада қилган энг муҳим ишларимиздан бири бўлди.

Информация о работе 2012 йил якунлари