Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Января 2015 в 10:50, реферат

Описание работы

Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Файлы: 1 файл

Юридик шахслар соликлари.docx

— 70.10 Кб (Скачать файл)

3-мавзу. Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар

 

Режа

  1. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
  2. Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
  3. Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
  4. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
  5. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

 

1. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни

 

Ўзбекистонда акциз солиғи 1992 йилда қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда оборот солиғи ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига жорий қилинган. Унинг қўшилган қиймат солиғидан фарқли томони шундаки, у айрим товарлар ва маҳсулотларни чегаралаб олган ва у бажарилган иш, кўрсатилган хизматларга нисбатан қўлланилмайди. Акциз солиғи индивидуал характерга эга бўлиб, фақат акцизости товарларга нисбатан қўлланилади.

Акциз солиғи қўшилган қиймат солиғига тортиладиган базада ва нархда ҳисобга олинадиган юклаб жўнатилган товарлар қийматининг бир қисмини эгри солиқ сифатида бюджетга ундириш шакли ҳисобланади.

Акциз солиғи тўловчилар. Солиқ объекти ва базаси. Акциз солиғини тўловчилари бўлиб, мулк шаклидан ва солиққа тортишнинг қандай тартиби ўрнатилганлигидан қатъий назар акцизости товарларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Бундан ташқари, оддий ширкат акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарганда оддий ширкат шартномасининг оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган шериги акциз солиғини тўловчи бўлиб ҳисобланади.

Солиққа тортиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган алоҳида корхоналар тушунилади.

Солиқ кодексининг 230-моддасига кўра қуйидаги операциялар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади:

1) акциз тўланадиган товарларни  реализация қилиш;

2) акциз тўланадиган товарларни  юридик шахснинг устав фондига  ҳисса ёки пай бадали тариқасида  ёхуд оддий ширкат шартномаси  бўйича шерикнинг ҳиссаси сифатида  топшириш;

3) акциз тўланадиган товарларни  юридик шахснинг иштирокчисига (муассисига) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёки юридик  шахс қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги (банкротлиги) муносабати  билан топшириш, шунингдек оддий  ширкат шартномаси доирасида  ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган  товарларни мазкур шартнома шеригига (иштирокчисига) унинг шартнома иштирокчилари  умумий мулкидаги мол-мулкдан  улуши ажратиб берилган ёки  бундай мол-мулк тақсимланган тақдирда топшириш;

4) акциз тўланадиган товарларни  улуш қўшиш асосида қайта ишлашга  топшириш, шунингдек улуш қўшиш  асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган  хом ашё ва материалларни қайта  ишлаш маҳсули бўлган акциз  тўланадиган товарларни ишлаб  чиқарувчи томонидан қайта ишлашга  берилган хом ашё ва материалларнинг  мулкдорига топшириш;

5) ишлаб чиқарилган  ва (ёки) қазиб олинган акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжлари учун топшириш;

6) акциз тўланадиган товарларни  ЎзРнинг божхона ҳудудига импорт қилиш.

Қуйидаги акцизости товарларга акциз солиғи солинмайди:

1) акциз тўланадиган  товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан ЎзР ВМ томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;

2) кейинчалик ЎзРнинг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга;

3) табиий офатлар, қуролли  можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки  авариялар юз берганда ёрдам  кўрсатиш учун, инсонпарварлик ёрдами  ва беғараз техник кўмак сифатида, шунингдек хайрия мақсадлари учун акциз тўланадиган товарларни давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан ЎзРнинг божхона ҳудудига импорт қилишга;

4) акциз тўланадиган товарларни  ЎзРнинг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилишга;

5) ваколатли давлат органининг  ёзма тасдиғи мавжуд бўлган  тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларини импорт қилишга.

Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш базаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган тамаки маҳсулотлари, ўсимлик (пахта) ёғи, этил спирти, пиво, конъяк, ароқ ва бошқа алкоголли ароқ маҳсулотлари, фильтрли ва фильтрсиз сигареталар, нефть маҳсулотлари (бензин, дизел ёқилғиси ва авиакеросин) бўйича - сотилган маҳсулотнинг натурал кўринишидаги хажми;
  • акциз солиғи тўланадиган бошқа маҳсулотлар (заргарлик буюмлари, кумушдан қилинган ошхона буюмлари, табиий газ, суюлтирилган газ, "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ ишлаб чиқарган автомобиллари) бўйича қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ҳисобга олмаган ҳолда, шартномавий нархлар бўйича юклаб жўнатилган товарнинг қийматига фоиз ҳисобида.

Акциз солиғи ставкалари. Акциз солиғи ставкалари ва акцизости товарлар рўйхати ЎзР Президентининг қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади.

ЎзРда ишлаб чиқариладиган акцизли товарларга нисбатан акциз солиғи

СТАВКАЛАРИ1

 

Товарлар номи

Солиқ ставкаси

акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга

олмаган ҳолда сотилган товарлар

қийматига нисбатан фоизларда

бир ўлчов

бирлигига сўмда

1. Этил спирти (1 дал учун)

 

3 637

2. Вино (1 дал тайёр маҳсулот  учун)1

   

табиий равишда ачитилган натурал винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

 

5 492

бошқа винолар

 

6 587

3. Коньяк, ароқ ва бошқа  алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр  маҳсулот учун)1

 

32 700*

4. Пиво (1 дал тайёр маҳсулот  учун)1

 

3 570

5. Ўсимлик (пахта) ёғи (1 тонна  учун)1:

   

озиқ-овқат ёғи (саломаc ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ ва "Ўзбекистон" ёғидан ташқари)

 

875 665

техник мой (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга яроқсиз бўлган)

 

481 689

6. Сигареталар (1 минг дона  учун)1:

   

фильтрли

 

17 451

фильтрсиз, папирослар

 

8 423

7. Заргарлик буюмлари

25

 

8. "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ ишлаб чиқарган автомобиллар2

29

 

9. Кумушдан ишланган ошхона  анжомлари

11

 

10. Қимматбаҳо металлар2

   

11. Нефть маҳсулотлари1:

   

Аи-80 бензини

 

321 430 сўм/тонна

Аи-91, Аи-92, Аи-93 бензини

 

353 430 сўм/тонна

Аи-95 бензини

 

408 890 сўм/тонна

Дизель ёқилғиси

 

273 400 сўм/тонна

ЭКО дизель ёқилғиси

 

284 250 сўм/тонна

Авиакеросин

 

50 580 сўм/тонна

Дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

 

207 000 сўм/тонна

12. Табиий газ (аҳолига  сотиладиган табиий газ ҳажмларидан  ташқари), шу жумладан, экспорт2

25

 

13. Ишлаб чиқарувчи корхоналар  томонидан сотиладиган суюлтирилган  газ ("Ўзтрансгаз" АК минтақалараро  унитар корхоналари томонидан  аҳолига сотиладиган газ ҳажми  бундан мустасно), шу жумладан, экспорт2

26

 

14. Пахта толаси3

   

*) Ҳажмий улушда  этил спирти 40 фоиздан кўп бўлган  коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли  маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 53 881 сўм миқдорида белгиланади.

 

Изоҳлар:

1. Қатъий миқдорларда  белгиланган акциз солиғи ставкалари  ЎзР Молия вазирлиги томонидан нархларнинг динамикаси ҳамда маҳсулотнинг сотилиш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда йил мобайнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

2. "Женерал  Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ автомобиллари, табиий ва суюлтирилган газ, қимматбаҳо  металлар, шунингдек чакана савдо  тармоғида сотиладиган тилладан  ишланган заргарлик буюмларига  акциз солиғини тўловчилар ва  уни тўлаш тартиби ЎзР Молия вазирлиги томонидан ЎзР Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

3. Пахта толасининг ички нархлари (реализация бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва уни реализация қилишнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги ижобий фарқ пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамида жамланади ва 50 фоиз миқдорида - пахтачилик фермер хўжаликларига уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги ёхуд хизмат кўрсатиш корхоналари олдидаги кредиторлик қарзини уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини кейинчалик сўндирган ҳолда сўндириш учун, 25 фоиз миқдорида - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш жамғармаси кредитлари бўйича қарзини сўндиришга, қолган қисми эса - ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш жамғармасининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.

Акциз солиғи бўйича имтиёзлар. Солиқ кодексига кўра қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:

  • акцизланадиган товарларни экспортга етказиб бериш, бундан ЎзР ВМ белгилайдиган айрим товарлар рўйхати мустасно;
  • саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пахта ёғини етказиб бериш;

Акциз солиғини тўлаш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби, муддатлари. Тўловчилар томонидан сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:

- жорий ойнинг 13-кунидан  кечиктирмай - жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун;

- жорий ойнинг 23-кунидан  кечиктирмай - жорий ойнинг иккинчи  ўн кунлиги учун;

- кейинги ойнинг 3-кунидан  кечиктирмай - ҳисобот ойининг қолган  кунлари учун.

Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:

  • корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда, белгиланган шаклда, унга солиқ солинмайдиган айланмалар суммалари расшифровкаси илова қилинган ҳолда;
  • микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича, ўн кунликларга тақсимлаган ҳолда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса белгиланган шаклда, йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.

Дам олиш (ишланмайдиган) ёки байрам кунига тўғри келадиган акциз солиғини тўлаш муддатлари, тегишинча, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари ҳам дам олиш ёки байрам кунидан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.

 

2. Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.

 

 Корхоналарни солиққа  тортиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири - корхоналарнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг жорий қилиниши ҳисобланади. Мол-мулк солиғи ЎзРнинг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида” ги Қонунига асосан жорий этилди ва шу билан бирга корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондларига тўлов ҳамда транспорт воситаларига солинадиган солиқ бекор қилинди.

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўғри солиқлар таркибига киради ва моҳиятига кўра бу солиқ асосий фондлар шаклидаги ресурсларга нисбатан белгиланган солиқ ҳисобланади. Мазкур солиқ бўйича тушумлар суммаси тўлиқ маҳаллий бюджетларга тушади ва у маҳаллий бюджетларнинг барқарор даромад манбаларидан бири ҳисобланади.

Солиқ тизимида мол-мулк солиғини жорий қилишдан кўзланган мақсад биринчидан, корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини юритишда ортиқча ва фойдаланилмаётган мол-мулкини сотишга қизиқишини уйғотиш бўлса, иккинчидан, корхоналар балансидаги мол-мулкдан самарали фойдаланишни рағбатлантиришдан иборатдир.

Хўжалик юритувчи субъектлар балансидаги барча мулклардан солиқ тўлашга мажбур қилиш уни ортиқча бино, иншоотлар, машина ва ускуналардан қутилишига ундайди. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантиришга, маҳсулот таннархини пасайтиришга ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини яратади.

Мол-мулк солиғи тўловчилар, солиққа тортиш объекти ва мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматини аниқлаш тартиби.

Информация о работе Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар