Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Января 2015 в 10:50, реферат

Описание работы

Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Файлы: 1 файл

Юридик шахслар соликлари.docx

— 70.10 Кб (Скачать файл)

Солиқ қонунчилигига асосан мол-мулк солиғининг тўловчилари бўлиб, солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда, мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича мол-мулки билан жавоб бера оладиган ҳамда мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тушунилади.

Солиққа тортишнинг алоҳида режими ўрнатилган айрим тоифадаги корхоналарга, жумладан ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар, ягона солиқ тўловини тўловчи миқрофирма ва кичик корхоналар ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда нотижорат ташкилотлар учун уларнинг асосий фаолияти бўйича мол-мулк солиғини тўлаш татбиқ этилмайди.

Агар солиққа тортишнинг алоҳида режими ўрнатилган юридик шахслар фаолиятнинг асосий тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, улар алоҳида ҳисоб юритишлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулк солиғини тўлашлари зарур бўлади.

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объекти бўлиб, асосий воситалар (шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар), номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар қиймати ҳисобланади.

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиққа тортиш базаси бўлиб эса:

а) асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (шу жумладан молиявий ижара (лизинг)шартномаси бўйича олинган асосий воситалар);

б) номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;

в) белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;

г) меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналарнинг ўртача йиллик қиймати ҳисобланади.

Юридик шахслар мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобот давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан қуйидаги формула бўйича аниқланади.

Мол-мулк солиғи ставкалари, солиқдан имтиёзлар. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари ҳар йили кейинги молия йил учун тасдиқланадиган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги ЎзР Президентининг қарори асосида белгиланади.

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

СТАВКАЛАРИ2

Тўловчилар

Солиқ солинадиган базага нисбатан %ларда солиқ ставкаси

1.

Юридик шахслар

3,5

2.

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун (ЎзР Президентининг 1997 йил 12 октябрдаги ПФ-1871 сони фармони билан тасдиқланган хом-ашё товарлари рўйхатидагилар бундан истисно)*:

 
 

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача

белгиланган ставка 30%га пасайтирилади

 

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори

белгиланган ставка 50%га пасайтирилади

     

 

*)Меъёрий муддатларда  ўрнатилмаган ускуналар учун  мол-мулк солиғи пасайтирилган  ставкалари қўлланилмайди.

Изоҳ: Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғи икки баравар миқдорда тўланади.

 

Маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарга берилган имтиёз савдо-воситачи корхоналарга, шунингдек, эркин алмаштириладиган валютага хомашё товарлари – пахта толаси, ип-газлама, линт, нефт, нефт маҳсулотлари, газ конденсати, рангли ва қора металларни экспорт қиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ этилмайди.

Солиқ ставкаси мол-мулкнинг қайта баҳолаш натижасидаги қолдиқ нархига қўлланилади. Қайта баҳолаш мақсадида корхоналарнинг асосий воситалари деганда қуйидагилар тушунилади:

- ўзининг асосий воситалари;

- ўрнатиладиган ускуналар;

- тугалланмаган қурилиш  объектлари;

- узоқ муддатга ижарага  олинадиган, шу жумладан узоқ  муддатли лизинг бўйича олинган асосий воситалар.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра қуйидаги юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солинмайди:

а) нотижорат ташкилотлари мол-мулкига (тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган мол-мулкдан ташқари).

б) таълим ва маданият муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулкка;

в) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалигининг мол-мулкига.

г) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасининг мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахсларнинг мол-мулкига;

д) янги ташкил этилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, рўйхатдан ўтган пайтидан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлари негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек корхоналар ҳузурида ташкил этилган юридик шахсларга нисбатан, башарти улар ана шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналарда ишлаётган бўлсалар, қўлланилмайди;

Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганида солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг қийматига камайтирилади:

  • солиқ тўловчининг балансида бўлган уй-жой-коммунал ва ижтимоий-маданий соҳа объектларининг;
  • табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадида ва ёнғинга қарши хавфсизлик учун фойдаланиладиган объектларнинг;
  • маҳсулот ўтказгичлар, алоқа йўллари (шу жумладан автомобил йўллари), алоқа ва энергия узатиш линияларининг, шунингдек уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб туриш мақсадида қурилган иншоотларнинг;
  • алоқа йўлдошларининг;
  • ЎзР ВМнинг қарорига кўра тўхтатиб қўйилган асосий ишлаб чиқариш фондларининг;
  • шаҳар йўловчилар транспортининг (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташийдиган умумий фойдаланишдаги автомобил транспортининг (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари);
  • йўл хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишларида банд бўлган транспорт воситаларининг;
  • солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг;
  • лизингга олинган мол-мулкнинг, лизинг шартномасининг амал қилиш муддатига;
  • хорижий кредит ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналарга, ушбу кредитни сўндириш муддатига, лекин у беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Солиқ ҳисобини тақдим этиш ва ҳисобланган солиқ суммасини бюджетга тўлаш муддатлари.

Йил давомида мол-мулк солиғи тўловчи корхоналар ҳар ойда жорий аванс тўловларни тўлайдилар. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтмаган, умумбелгиланган тартибда мол-мулк солиғи тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар жорий аванс тўловлари тўламайди. Жорий аванс тўловлари миқдори мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган мол-мулк солиғи йиллик миқдорининг ўн иккидан бир қисми миқдорида белгиланади.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун корхоналар давлат солиқ хизмати идораларига маълумотномани жорий йилнинг 20 январигача тақдим этишлари лозим. Бюджетга жорий тўловларни тўлаш ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Биринчи чорак, ярим йил, 9 ой тугаганда тўловчилар мустақил равишда мол-мулк солиғини ўсиб борувчи якун билан, ҳисобот даврида мол-мулкнинг ўртача қолдиқ қийматидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқадилар ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан, йил якунлари бўйича йиллик молия ҳисоботларини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай объект жойлашган жойдаги давлат солиқ органларига белгиланган шаклда тақдим этадилар. Тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ҳисоботларни топшириш учун белгиланган кундан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.

Маҳсулот экспортини амалга оширадиган экспортчи корхоналар мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этаётганларида экспорт қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат) ларга доир маълумотномани тақдим этадилар.

 

3. Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби

 

Ер солиғи Ўзбекистон солиқ тизимида маҳаллий солиқлар ва йиғимлар таркибига киради ҳамда маҳаллий бюджетларнинг барқарор даромад манбаи ҳисобланади.

Ер солиғи бошқа солиқ турларидан фарқли ўлароқ, ўзига ҳос хусусиятларга эга. Жумладан, ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра у рента тўловидир ёки бошқача қилиб айтганда ушбу солиқ ер эгалари ва ердан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятининг натижалари билан боғлиқ эмас. Демак, ушбу солиқни жорий этилишидан мақсад – ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сифати турлича бўлган ерларда хўжалик юритишнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини тенглаштириш, аҳоли яшайдиган жойларда инфраструктура ривожланишини таъминлаш ҳамда ерни талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик ҳисобланади.

Солиқ қонунчилигига кўра ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан ЎзРнинг норезидентлари ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.

Агарда солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган юридик шахслар (микрофирма ва кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ ҳўжалик корхоналари, тадбиркорлик фаолиятининг қатъий солиқ тўланиши белгиланган юридик шахслар, аудио ва видео кассеталар, лазер дискларини ишлаб чиқиш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар) ҳамда нотижорат ташкилотлар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, унда улар шу фаолиятда фойдаланиладиган ерлари учун ер солиғини тўловчилари ҳисобланишади.

Ер солиғи объекти, базаси ва солиқ ставкалари. Солиқ кодексига кўра мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 280-моддасига кўра қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:

а) аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби ерлар;

б) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);

в) коммунал-маиший ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва уларни утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар);

г) заҳира ерлар.

Мавжуд ер участкаларидан қонун хужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташлаш орқали солиқ солинадиган база аниқланади.

 Юридик шахслардан  олинадиган ер солиғи ставкалари ЎзР Президенти қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади.

Жаҳон солиқ амалиётида ер солиғи ставкалари турли мамлакатларда турлича белгиланади, лекин ўртача олганда ер қийматининг 5 фоизидан ошмайди. Солиқ ставкаларини белгилашда тупроқ бонитети (сифати) ҳисобга олинади.

Ерлардан ноқишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланадиган юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари қуйидагича гуруҳланади:

1. Суғориладиган жамоат  қ/х ерлари учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.

2. Лалми экинзорлар, бўз  ерлар ва кўп йиллик кўчатлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.

3. Суғорилмайдиган пичанзорлар  ва яйловлар учун ундириладиган  ер солиғи ставкалари.

4. Қ/х ва ўрм/ х.да фойдаланилмайдиган бошқа ерлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.

5. Тошкент шаҳрида ер  участкаларидан фойдаланганлик  учун ер солиғи ставкалари.

6. Шаҳар ва посёлкалардаги  ер участкаларидан олинадиган  ер солиғи ставкалари.

7. Қишлоқ жойларда жойлашган  ер участкаларидан фойдаланганлик  учун корхоналар, муассасалар ва  ташкилотлардан ундириладиган ер  солиғи ставкалари.

8. Қишлоқ жойларда жойлашган  ер участкаларидан фойдаланганлик  учун фуқаролардан ундириладиган  ер солиғи ставкалари.

Информация о работе Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар