Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Января 2015 в 10:50, реферат
Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Ер солиғи бўйича имтиёзлар. Солиқ кодексининг 282-моддасига кўра солиқ солинмайдиган ер участкаларига қуйидаги ерлар киради:
а) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигининг, жамоа гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Уларга бориш йўллари, ариқлар, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар киради;
б) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик ерлар (давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар, ов қилишга мўлжалланганлари бундан мустасно, табиат ёдгорликлари), корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда махсус мақсадлар учун берилган, иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар;
в) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар);
г) сув фонди ерлари (дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, денгизлар, музликлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув ҳавзалари соҳилидаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар);
д) электр узатиш линиялари, подстанциялар, умумдавлат алоқа линиялари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар.
е) умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига ЎзР ҳукумати томонидан белгиланган тартибда уларнинг индекслари ва тартиб рақамларини кўрсатган ҳолда тегишли рўйхатларга киритилган автомобил йўллари тааллуқлидир;
ж) темир йўлларнинг умумий тармоғи ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар;
з) умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари (шу жумладан, метрополитен бекатлари эгаллаган ерлар) ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Мазкур имтиёз трамвай йўллари ва троллейбус линиялари, метрополитен линиялари, трамвай ва троллейбус бекатлари, ш.ж. диспетчерлик пунктлари, метрополитен бекатлари ва шаҳар электр транспорти йўлларидаги бошқа иншоотлар эгаллаган ерларга татбиқ этилади. Маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар, деполар (депо ҳудудида жойлашган электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари эгаллаган ерлардан ташқари), қурилиш ва таъмирлаш объектлари эгаллаган ерлар учун солиқ белгиланган тартибда тўланади;
и) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш ва соғломлаштириш жойлари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари, ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар;
к) магистрал сув қувурлари, магистрал канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, шунингдек сув таъминоти ва канализацияга тегишли бошқа объектлар эгаллаган ерлар. Сув таъминоти ва канализацияга тегишли бошқа объектлар таркибига аҳоли пунктларида сув қувури ва канализация тармоғидаги насос станциялари, кузатиш қудуқлари ва дюкерлар, сув миноралари ва шу сингари иншоотлар киради;
л) магистрал газ ва нефт қувурлари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар;
м) магистрал иссиқлик трассалари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Иссиқлик трассаларининг иншоотларига насос станциялари, иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоблари, иситкичлар, иссиқ сув таъминотининг циркуляция насослари киради;
н) самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан уларни ерда бошқариш йўлаклари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган ерлар;
о) ЎзРнинг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар - қурилишнинг меъёрий муддати даврига, шунингдек ВМнинг қарори билан қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган объектлар эгаллаган ерлар;
п) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар;
р) илмий ташкилотларнинг қ/х аҳамиятига молик ва ўрмон фондидаги ерлари, қ/х ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ўқув юртларига қарашли тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган ерлари. Илмий тажрибалар, экспериментал ишлар, янги навлар селекциясини амалга ошириш ҳамда мавзу доираси тасдиқланган бошқа илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган экинлар ва кўчатлар эгаллаган ер участкалари солиқ тўлашдан озод этилади;
с) янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилаётган суғориладиган ерлар - лойиҳада назарда тутилган муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан кўпи билан беш йилга;
т) рекреацион аҳамиятга молик ерлар (аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш муассасаларига берилган ерлар: ўрмон боғлари, боғлар, хиёбонлар, пляжлар ва ҳ.к.);
у) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар (касалликларнинг олдини олиш ва одамларни даволаш ишини ташкил этиш учун қулай табиий омилларга эга бўлган ерлар);
ф) қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалиги корхоналари ҳамда ташкилотларининг ўрмонлар ва иҳотазорлар, таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш объектлари, шунингдек спорт иншоотлари эгаллаган ерлари;
х) қишлоқ хўжалик корхоналарининг янги ўтқазилган боғ ва узумзорлари - улар мева қилиш даврига киришигача, қишлоқ хўжалик экинлари экиш учун қатор ораларидан фойдаланилишидан қатъи назар;
ч) солиқ тўловчи балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар эгаллаган ерлар.
Қуйидаги юридик шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
а) маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари, қайси идорага бўйсунишидан қатъий назар, улар зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ажратилган ер участкалари учун;
б) деҳқон хўжаликлари – давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил муддатга;
в) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно.
Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш муддатлари. Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ер участкаси жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ органига жорий йилнинг 15 февралигача қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ҳамда қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади.
Бўшатиб олинаётган маблағлардан муайян мақсадлар учун фойдаланиш шарти билан имтиёзлар олган юридик шахслар солиқ тўловчилар учун белгиланган шакл бўйича ва муддатларда ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
Ҳисобот йили давомида ер мулклари таркибида ўзгаришлар юз берган юридик шахслар давлат солиқ органларига ер солиғи тўланадиган ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
Агар алоҳида бино бир неча юридик шахснинг балансида бўлса, ер солиғини ҳар бир юридик шахс алоҳида, эгаллаган ишлаб чиқариш хоналарига мутаносиб равишда тўлайди.
Кўп қаватли турар жойларнинг бир қисмини эгаллаган юридик шахслар ер солиғини тураржой эгаллаган умумий майдондан ва мазкур юридик шахс томонидан фойдаланиладиган иш/чиқ хоналари ҳиссасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарадилар.
Юридик шахслар (қ/х корхоналаридан ташқари) солиқни ҳар чоракда, чорак 2-чи ойининг 15-кунига қадар тенг улушлар билан тўлайдилар (15 феврал, 15 май, 15 август, 15 ноябр).
Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 20 фоизини, ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизини ва ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – ҳисобланган солиқнинг қолган (50 фоизи) суммасини тўлашни амалга оширади.
Ер солиғи, солиқ тўловчининг жойлашган еридан қатъи назар, ҳудудида ер участкаси жойлашган туман ёки шаҳарнинг маҳаллий бюджетига тўланади.
Солиқ тўловчилар таркиби. ЎзРнинг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига кўра 1998 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилди. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс ташкил этадиган ва юридик шахс ташкил этмайдиган) ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир. Ўзбекистонда асосий, давлат бюджети даромадларини ушбу манба бўйича таъминлаб берадиган солиқ тўловчилар бўлиб, асосан ГРЕСлар ҳисобланади.
Солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган тўловчилар ҳамда нотижорат ташкилотлар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, улар алоҳида ҳисоб олиб боришлари ва шу фаолиятда фойдаланиладиган сув ҳажмидан келиб чиқиб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари керак. Юридик шахслар сувдан фойдаланиш жойида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиниш жойидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайдилар.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бинолар бир қисми, айрим хоналар бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ижарага топширилганида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни "Сувоқава" тизими корхоналари ёки сув хўжалиги органлари ёхуд бошқа корхоналар билан сув етказиб бериш тўғрисида шартнома тузган ижарага берувчилар тўлайдилар.
Бино (хона)ни ижарага олган ва ўзлари сув етказиб бериш тўғрисида шартнома тузган юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мустақил равишда тўлайдилар.
Амалдаги корхоналар ва ташкилотлар ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарадиган юридик шахслар ушбу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун солиқ тўламайдилар. Таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажариш чоғида фойдаланиладиган сув ҳажми учун солиқни улар учун ушбу ишлар бажариладиган корхона ва ташкилотлар тўлайдилар. Янги қурилиш майдончасида қурилиш ишларини бажариш чоғида қурилиш пайтида фойдаланиладиган сув ҳажми учун солиқни қурилиш ташкилоти тўлайди.
Солиқ солиш объекти, базаси ва солиқ ставкалари. Ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ер усти манбаларига дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер юзасидаги бошқа ҳавзалар ва сув манбалари, турли хил канал ва ҳовузлар киради. Ер ости манбаларига артезиан қудуқлар ва скважиналар, вертикал ва горизонтал зовур тармоғи киради.
Фойдаланилган сув ресурсларининг хажми солиқ солиш базаси ҳисобланади.
Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади. Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сувдан фойдаланиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиқиб аниқланади. Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар.
Юридик шахсларнинг ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарувчи солиқ тўловчилар бу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўламайди. Таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажараётганда фойдаланиладиган сув ҳажми учун бу ишлар қайси юридик шахслар учун бажарилаётган бўлса, ўша юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди. Қурилиш ишлари янги қурилиш майдонида бажарилган тақдирда, қурилишда фойдаланиладиган сув ҳажми учун қурилиш ташкилоти сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди.
Ягона ер солиғи тўловчилари бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқ солинадиган базани солиқ даврида бир гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
СТАВКАЛАРИ3
N |
Тўловчилар |
1 куб метр учун ставка (сўм) | |
Ер усти сув ресурслари манбалари |
Ер ости сув ресурслари манбалари | ||
1 |
Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари (2 - 4-бандларда кўрсатилганларидан ташқари) |
51,6 |
65,5 |
2 |
Электр станциялари |
14,9 |
22,2 |
3 |
Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари |
28,3 |
36,6 |
4 |
Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар) ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар |
2,8 |
3,1 |
Информация о работе Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар