Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Мая 2015 в 17:33, дипломная работа
Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳоли даромадларининг шаклланишиши ва таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди.2000 йилларда аҳолининг ялпи даромадлари таркибида асосий ўринни иш ҳақи эгаллаган бўлса,бугунги кунда мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши самарали бўлмоқда.Масалан,2000 йилда иш ҳақининг улуши 70 фоиздан ошиқ,мулк тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар эса 10,6 фоизни ташкил этган бўлса,2010 йилда ишҳақининг улуши 30-32 фоиз,мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 40 фоиздан ошди
КИРИШ
1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
1.2.Аҳоли даромадларининг турлари ва шакллари
1.3.Аҳоли даромадларини ошириш йўналишлари ва омиллари
2 БОБ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК –АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШИДИР
2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривожлантириш имкониятлари
Мавзу :Аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти
РЕЖА:
КИРИШ
1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
1.2.Аҳоли даромадларининг турлари ва шакллари
1.3.Аҳоли даромадларини
ошириш йўналишлари ва
2 БОБ КИЧИК БИЗНЕС
ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК –
2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий
тaдбиркoрликни жaдaл
Кириш
Мавзунинг долзарблиги Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш натижасида айрим соҳалардан ортиқча ишчи кучларини бўшатиб, ишсиз ва аҳолининг ўсиб бораётган ишга яроқли қатламларини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялашга қаратилган.
Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳоли даромадларининг шаклланишиши ва таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди.2000 йилларда аҳолининг ялпи даромадлари таркибида асосий ўринни иш ҳақи эгаллаган бўлса,бугунги кунда мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши самарали бўлмоқда.Масалан,2000 йилда иш ҳақининг улуши 70 фоиздан ошиқ,мулк тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар эса 10,6 фоизни ташкил этган бўлса,2010 йилда ишҳақининг улуши 30-32 фоиз,мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 40 фоиздан ошди.Бу эса аҳоли ялпи даромадларининг шаклланишида кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти ғоят муҳим рол ўйнаётганлигидан дарак беради.Бу йил “Мустаҳкам оила йили”деб номланиши ҳам оилавий бизнесни ривожлантиришга яна бир марта эътибор берилаётганлигидан дарак беради.Оилавий даромадларнинг ошиши ҳам оилалар пойдеворининг мустаҳкамланишига олиб келади.
Кичик ва хусусий
”Истиқлол йилларида мулкчиликнинг тузилишида туб ўзгаришлар рўй берди, кўп укладли иқтисодиёт амалда шаклланиб,унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида нафақат ҳал қилувчи ўрин эгаллади, айни вақтда бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, одамларнинг даромадлари ва фаровонлиги ошиб боришининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ўсишининг энг муҳим омилига айланди”2.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларидан бошлаб давлат объектларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи ҳам кўпукладли бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосини ташкил этди.2000 – 2010 йиллар давомида рўйхатдан ўтган кичик бизнесва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони қарийб 2 баробар ошди. 2010 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ҳар 1000 нафарига 15,2 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти тўғри келди. Мазкур кўрсаткич Молдовада 12,3 та, Қозоғистонда –6,9 та, Россияда – 11,3 та, Украинада – 7,5 та, Белорусияда –7,3 та, Озарбайжонда эса 1,6 тани ташкил этди3
Юқорида қайд этиб ўтилган ва фикрлар,далиллар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатлар ижтимоий иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутишидан дарак беради.Унинг ривожланишидаги асосий тенденция ва қонуниятлар фақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг фаолияти чуқур статистик таҳлил орқали эришилади.
Кичик тадбиркорлик сектори турли мамлакатлар иқтисодиётида ниҳоятда муҳим вазифани бажармоқда. Биринчидан, ушбу сектор бозор шароитида зарур тезкорликни таъминлайди, ишлаб чиқаришдаги чуқур ихтисослашув ва тармоқлашган кооперацияни яратади, буларсиз, юксак самарадорликни тасаввур қилиб бўлмайди. Иккинчидан, у истеъмолчилик соҳасида вужудга келадиган «туйнукни» тезда тўлдиришга қодир бўлибгина қолмай, энг замонавий машина - ускуналар ва технологиядан фойдаланиб, сарфланган сармоянинг ўрнини жуда тез қоплай олади. Учинчидан, майда бизнес бозор учун зарур бўлган рақобатчилик муҳитини, тез пайдо бўлиб, йўқолиб етадиган турли хил шаклларни яратиб беради, у бир зумда ўзгариб турадиган бозор талабига жавоб беришга тайёр бўлиш қобилиятига эга. Тўртинчидан, афтидан бу энг муҳими бўлса керак, - у шундай тадбиркорлик муҳити ва руҳини яратадики, энг аввало ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий манфаатдорлиги ва ташаббуси асосига кўрилган бирорта ҳам бозор иқтисодиёти буларсиз кун кўра олмайди.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси Ушбу мавзунинг долзарблиги ва иқтисодиётни такомиллаштириб боришда тутган ўрнининг ниҳоят даражада кенглиги билан доимий равишда тадқиқотчи олимларнинг диққат марказида бўлган. Хусусан, мавзу юзасидан хорижлик олимлардан Афанасьева Т.П, Блинов А,Горбунов Э,Каганов В,Ш,Колесников А,Орлов А,Уткин Э,А илмий янгиликлар яратган бўлсалар, маҳаллий олимлардан Чжен В.А., Ғуломов С.С.,Ўлмасов А, Шарифхўжаенв М, Шодмонов Ш,Абулқосимов Х, Муфтайдинов Қ Абдуллаев Ё, Ғойибназаров Б.К,Отажонов,Х.Эгамбердиев А,Хўжақулов Х, Додобоев Юлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб боришга муваффақ бўлишган.
Тадқиқот ишининг мақсади ва вазифалари : Битирув малакавий ишида тадқиқот ишининг асосий мақсади қилиб аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг аҳамияти ва ўрнини ёритиб беришдан иборат.Бугунги кунда аҳоли даромадларининг таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши сезиларни ўрин тутади.Шу боис аҳоли даромадларини ошириш ва аҳоли фаровонлигини оширишда тадбиркорликка катта эътибор берилаяпти.Битирув малакавий ишида оилавий бизнесни кичик бихнеснинг муҳим шакли сифатида янада ривожлантириш масалалари ўрганилади.Тадқиқот ишининг асосий мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар битирув ишини бажариш жараёнида ҳал қилинади:
Тадқиқотнинг объекти: Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жараёнлари танлаб олинди.
Тадқиқотнинг услуб ва услубияти. Битирув малакавий ишни ёзиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, турли профессор олимларнинг мавзу доирасида олиб борган тадқиқотларидан фойдаланилди.
Тадқиқот ишида битирув малакавий иши мавзусини ёритиш мақсадида статистик жадваллар,графиклар,мутлақ ва нисбий,ўртача кўрсаткичлар, иқтисодий индекслар ва бошқа статистик усуллардан фойдаланилади
Тадқиқотнинг илмий янгилиги Тадқиқотнинг дастлабки илмий янгилиги шундан иборатки, тадқиқотда мамлакат ва вилоят иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш оилавий даромадларини шакллантиришда устивор йўналишлардан бири сифатида талқин этилади. Шунингдек, тадқиқотда оилавий бизнеснинг юридик ва жисмоний фаолият турларини ташкил қилиш бўйича янгича ноанъанавий йўналишлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти Маълумки Сурхондарё вилояти Ўзбекистон республикасининг жанубий қисмида жойлашган. Кейинги йилларда вилоят ялпи ички махсулотининг асосий манбаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг салмоғи юқори бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби саноат корхоналарининг моддий ва молиявий ресурслари билан боғлиқ муаммолар мавжудлигидир. Бу эса саноат корхоналарининг иқтисодий потенциалини яхшилиш борасида бир қатор янгича амалий ислоҳотлар ўтказиш, иқтисодиётнинг саноат маҳсулотларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган янгича соҳаларини ишга тушириш ҳисобига иқтисодиётни ривожланишини талаб этади.
Тадқиқот ишининг ҳажми ва таркиби .Битирув малакавий иши асосан икки боб,олтита параграф,кириш ва хулоса,фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Биринчи боб бозор шароитида аҳоли даромадларини шакллантиришнинг назарий иқтисодий асослари ўрганилган бўлиб,унда аҳоли даромадларининг иқтисодий моҳияти ва мазмуни ,аҳоли ялпи даромадларининг таркиби ва тузилиши,унинг шакллари ҳамда аҳоли даромадларини ошириш йўллари ва имкониятлари очиб берилади.
Иккинчи бобда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳоли даромадларини ошириш ва иқтисодий ривожланишнинг устивор йўналиши сифатида унинг моҳияти ва ташкилий ҳуқуқий шакллари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллабқувватлаш йўналишлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни адал ривожлантириш имкониятлари ҳақида хулосалар берилади.Шу ўринда оилавий даромадларнинг шаклланишида оилавий бизнеснинг ўрни ва имкониятлари статистик маълумотлар асосида талил этилиб берилади
1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
Мамлакатимизда кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик, xизмaт кўрсaтиш вa сeрвис, кaсaнaчилик сoҳaларини бaрқaрoр ривoжлaнтириш борасида диққатга сазовор ишлар амалга оширилиб, улар аҳоли турмуш даражасининг юксалишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Эътироф этиш лозимки, Ўзбекистонда кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш иқтисoдий ўсишни жaдaллаштириш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, турмуш фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатида амал қилмоқда.Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат экспорт салоҳиятини оширишнинг таъсирчан захираларидан эканлиги ҳам тобора яққолроқ намоён бўлмоқда. Айнан шунинг учун ҳам ўтган йил амалга оширилган “Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик йили” давлат дастурида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторида илғор тажрибаларни қўллаш, оилавий бизнесни ривожлантириш, ҳудудлардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолият йўналишлари таркибини такомиллаштириш, хусусан саноат соҳасида, юқори теxнологияларни талаб этадиган замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш кўзда тутилган.Бу йил “Мустаҳам оила йили”деб номланиши ўтган йил амалга оширилган ишларнинг мантиқий давомидир. Буларнинг барчаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ички ва ташқи бозорда рақобатлаша оладиган,оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очадиган, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни изчил йўлга қўя оладиган мустаҳкам иқтисодий соҳага айланишини таъминлашга имкон беради.Натижада аҳоли даромадларининг ошиши, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлиги яхшиланишига олиб келади.Демак кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши аҳоли даромадларининг ҳажми ва таркибининг ўзгаришига олиб келади.
Биз аҳоли даромадларига тушинча беришдан олдин,умуман даромад тушинчасини аниқлаштириб олсак.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида даромадлар тушинчасининг аҳамияти янада ортди,чунки қуйидаги ҳолатлар даромадлар билан бевосита боғлиқ:
Юқоридаги мақсадларда фойдаланиш учун даромадлар тўғрисидаги маълумотлари иқтисодий жараёнларнинг боғлиқ ҳолатларини харакатерловчи бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар билан боғланиши лозим: масалан,молиявий имкониятларни ифодаловчи кўрсаткичлар,самарадорлик кўрсаткичлари билан ва ҳ.к.
Айтиш лозимки,даромадларга таъриф бериш бухгалтерия ҳисоби амалиётида қўлланиладиган таъриф билан тўғри у келмайди.Гап шундаки, умуман бухгалтерия ҳисоби,шу жумладан,даромад категорияси ҳақидаги низом молия вазирлиги тамонидан солиққа тортиш даражасини аниқлаш ва бошқа масаларни ечиш мақсадида ишлаб чиқилади. Шунинг учун,даромадларнинг макро ва микродаражадаги таърифлари бир биридан фарқ қилади ва улар орасига тўғридан тўғри боғланиш бўлмайди. Макродаражадаги даромадни тўғридан тўғри микродаражадаги даромадларни қўшиб аниқлаб бўлмайди. Лекин,даромадларни бундай икки макро ва микродаражада аниқлашдан иқтисодий таҳлил жараёнида фойдаланиш мумкин ва улар бир бирини тўлдиради.
Масалан,макроиқтисодий даражадаги даромад ҳақидаги маълумотлар асосан хўжалик юритувчи субьектларни иқтисодий жараёнлардаги ҳолатларни ўрганиш учун ва яна фискал сиёсатни ҳал этишда қўлланилади. Макродаражадаги даромад миллий даромад деб аталиб,ундан истемол ва жамғариш сиёсатини ишлаб чиқишда ва жуда кўп ижтимоий иқтисодий масалаларини ҳал қилишда фойдаланилади.
Шуниси қизиқки,иқтисодий таълимотларда даромад тушинчаси ҳақидаги таълимот анча мураккаб масала бўлиб ҳисобланади.Фақат ХХ аср давомида қатор иқтисодчи ва статистиклар тамонидан берилган даромад тушинчаси таърифлари бир неча бор ўзгарди. Масалан,И.Фишер даромад тушинчасини охирги фойдаланиш билан боғлайди.Таниқли голландиялик статистик Ф.Босс ўзининг “Миллий ҳисоблардаги доимий таҳлил”(1989 й) номли асарида даромад тушинчасини охирги истемол суммаси ва капитал активлар захирасининг соф ўсиши сифатида таърифлаган. Лекин унинг ўзи шуни ҳам тан оладики,бу таърифни яна бошқа тамонларига аниқлиқ киритиш лозим деб ҳисоблаган.Бу масала бўйича ҳам иқтисодий адабиётларда турли хил фикрлар мавжуд. Масалан,кўп ишларда капитал бу барча чегарага эга бўлган ресурслар йиғиндиси сифатида қаралади.Лекин кўпчиллик мутахассисларнинг фикрича, амалда бу таърифни қўллаш анча қийинчиликларга учрайди,чунки,бу чегараланган ресурсларнинг баҳоси ҳақидаи маълумотлар йўқ.Шунинг учун капитални бозорда сотилиши мумкин бўлган(ёки бозор баҳосига эга бўлган) ресурслар йиғиндиси сифатида қаралади.Таниқли америкалик иқтисодчи Самиельсон капитал тушинчасини, ишлаб чиқариш натижаси сифатида ёки ишлаб чиқарилган ресурслар сифатида қарайди. Самиельсон фикрига кўра табий қазилмалар захиралари ва бошқа ишлаб чиқарилган активларга қачонки меҳнат таъсир кўрсатса, капитал тусини олади.