Аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Мая 2015 в 17:33, дипломная работа

Описание работы

Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳоли даромадларининг шаклланишиши ва таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди.2000 йилларда аҳолининг ялпи даромадлари таркибида асосий ўринни иш ҳақи эгаллаган бўлса,бугунги кунда мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши самарали бўлмоқда.Масалан,2000 йилда иш ҳақининг улуши 70 фоиздан ошиқ,мулк тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар эса 10,6 фоизни ташкил этган бўлса,2010 йилда ишҳақининг улуши 30-32 фоиз,мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 40 фоиздан ошди

Содержание работы

КИРИШ

1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
1.2.Аҳоли даромадларининг турлари ва шакллари
1.3.Аҳоли даромадларини ошириш йўналишлари ва омиллари

2 БОБ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК –АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШИДИР
2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривожлантириш имкониятлари

Файлы: 1 файл

Ишмуратов Хасан.doc

— 542.00 Кб (Скачать файл)

 

 

 

 

 

 

 

2 боб Кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик –аҳоли  даромадларини ошириш ва иқтисодий ривожланишнинг устивор йўналишидир

2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларидан бошлаб, жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириб, шу асосда кишиларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусан, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, юқори ликвидли маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни очиқ биржа савдоларида сотишни ташкил этиш, янги тузилаётган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни осонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлашга доир қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга кенг имкониятлар очиб берди.

Кичик бизнеснинг равнақ топишини рағбатлантириш ва тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида давлат бошқарув органлари билан бир қаторда нодавлат ва халқаро ташкилотлар ҳам фаолият олиб бормоқда. Улар кичик корхоналар ва якка тадбиркорларга амалий ёрдам бериш, жамиятда тадбиркорлик ҳаракатини кенгайтириш ҳамда ривожланишини қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Тадбиркор ва ишбилармонларнинг бунёдкорлик ҳаракатлари мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ажралмас қисми сифатида ўзининг ижобий самарасини бера бошлади. Энг асосийси – кейинги йилларда иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор тус олди. Эркин иқтисодиётнинг синалган тамойилларига изчил амал қилиниши натижасида тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ошди. Пировардида, кичик бизнеснинг шакллари кенгайиб, аҳолининг мулкка эгалик туйғуси уйғона бошлади. Бу ҳол кичик ва ўрта мулкдорлар синфининг шаклланишига кенг йўл очиб бермоқда.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, уларнинг фаолияти ҳақида гапирганда, ушбу субъектлар фаолият олиб бораётган муҳит – иқтисодий, ижтимоий ва қонуний тизим муҳим аҳамиятга эга. Яъни, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун маълум иқтисодий зона мамлакат мисолида олинадиган бўлса, шу мамлакатда ушбу фаолият билан шуғулланишнинг қонуний асослари қай даражада йўлга қўйилган ва у амалиётда қандай ишламоқда; мамлакатда кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун иқтисодий имкониятлар мавжудми, ушбу фаолият турлари билан шуғулланишнинг ижтимоий жиҳатлари ўзида нималарни мужассам этади, деган саволлар туғилиши табиий. Шундай экан, юқоридаги факторларни ўз ичига олувчи Ўзбекистондаги кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини ўрганиш ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ушбу соҳани янада чуқурроқ ўрганиш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-боб 53-моддасида “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин”, деб ёзилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 18-моддасида ҳар бир фуқаро мулкка эгалик қилиш, мулкни мерос қолдириш, банкларда омонатларга эга бўлиш, тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги ва қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар билан шуғулланиш, ёлланган меҳнатдан фойдаланиш, юридик шахсларни ташкил қилиш, савдо қилиш ва мажбуриятларда иштирок этиш, келтирилган зарарни қоплашни талаб қилиш, иш фаолиятини танлаш ва бошқа ҳуқуқларга эгадир деб кўрсатилган.

Демак, юқорида келтирилганларга асосланиб айтиш мумкинки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш қонун билан белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда асосий қонуний ҳужжат — 2000 йил 25 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни хизмат қилади. Ушбу Қонуннинг асосий вазифаси фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг 3-моддасига кўра, “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият” деб кўрсатилган. Демак, ушбу таърифга асосан, тадбиркорликда 4та асосий тушунча муҳим ўрин эгаллайди, яъни — таваккалчилик, мулкий жавобгарлик, даромад олиш ва қонунда ман этилмаган ташаббускор фаолиятдир.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари деб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга айтилади. Кичик тадбиркорлик субъектларига эса, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар киради.

Якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил этмагани ҳолда жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши назарда тутилади. Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш, ҳуқуқсиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунларда, никоҳ шартномаси ёки эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эр (хотин)нинг розилиги талаб қилинади.

Микрофирмаларга:

— ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши;

— хизмат кўрсатиш соҳасида ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши;

— улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган корхоналар киради.

Кичик корхоналарга эса:

— енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;

— машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат, ишлаб чиқариш соҳаларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;

— фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган корхоналар киради.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ушбу секторнинг миллий иқтисодиётдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ҳамда самарадорлигини оширишга йўналтирилмоқда. Ушбу ислоҳотлар қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:

— тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тизимини осонлаштириш ва рўйхатга олиш муддати ҳамда харажатларини камайтириш;

— тадбиркорлик субъектларининг маълум бир фаолият билан шуғулланишлари учун бериладиган рухсатнома ва лицензиялар олиш тизимини такомиллаштириш;

— кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, яъни солиқ юкини камайтириш ва солиқ тўлашнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш;

— кичик бизнес субъектларини текшириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар;

— молиявий институтлар ва кичик бизнес субъектларининг ўзаро муносабатлари;

— кичик бизнес субъектларининг ташқи иқтисодий операцияларида (экспорт ва импорт) фаол иштирок этишини таъминлаш;

— кичик корхоналарда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш;

— кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда нодавлат ташкилотларнинг ролини ошириш ва бошқалар.

Шаклланаётган бозор иқтисодиётининг муҳим белгиси хусусий бизнес ва тадбиркорликдан иборат бўлиб, унинг эркин ривожланиши миллий иқтисодиёт тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиёти ҳамда жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унинг афзаллиги бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ талаб этиши, янгиликларни тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида намоён бўлади. Шу боисдан, кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯИМдаги улуши Буюк Британияда 50-53%, Францияда 55-62%, АҚШда 50-52%, Японияда 52-55%ни ташкил этади. Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда кичик бизнес соҳасида иш билан банд аҳолининг 50-70%, ҳатто 80%га яқини фаолият юритади.

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга моликдир. Бу борада Президент И.А.Каримов «Кичик бизнес жамиятда ҳам, иқтисодиётда ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан бойитишдир. Бу янги иш ўринларидир8»,- деб бежиз таъкидламаган. Юртбошимизнинг ушбу сўзларидан кўриниб турибдики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ўрта мулкдорлар табақасининг қарор топиши мамлакатда амалга оширилаётган демократик, иқтисодий ислоҳотларни орқага қайтариш имкониятларини бартараф этиш кафолатининг яратилишини, кишиларда ўз ишига масъулият билан ёндашишни таркиб топтиради. Натижада кишиларда меҳнатга қизиқиш, манфаатдорлик ва фаоллик ортади.

Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик тўғрисида "ги Қонунга кура кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари қуйидалардан иборат:

 - якка тартибдаги меҳнат фаолияти;

- айрим фуқаро томонидан ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган жамоа тадбиркорлиги;

 - бир гурух фуқаролар томонидан амалга ошириладиган жамоа тадбиркорлиги;

- юридик шахслар ва фуқаролар ўз мулклари ва мулкий ҳуқуқларини бирлаштириш асосида амалга ошириладиган хамкорликдаги тадбиркорлик.

Айни вактда, тадбиркоркорлик фаолиятини амалга ошириш максадида тадбиркорлик субъектлари,яъни тадбиркорлик ташкилотлари (корхоналар) тузилади. Ўзбекистонда тадбиркорлик ташкилотларини тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида "ги Қонуни билан тартибга солинади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий тизимида якка меҳнат фаолияти хусусий тадбиркорлик фаолиятининг энг оддий шакли бўлиб, айни вактда мамлакатимизда анъанавий кадимги бир катор сохаларда ғоят ривожланганлиги билан ажралиб туради. Якка меҳнат фаолияти хунармандчилик ва оилавий меҳнат анъанаси билан чамбарчас боғлиқдир. Якка меҳнат фаолиятининг оммавийлиги қонун хужжатларида уни амалга оширишнинг энг соддалаштирилган тартибларида белгиланган. Чунончи, юридик шахс хосил килмай, қонун ва хужжатларда рухсат этилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар фаолияти Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан руйхатдан ўтказиш тўловини олиш ва руйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида "ги Қонунга мувофик амалга оширилади. Шунингдек, лицензия асосида йўл куйиладиган якка тартибдаги хусусий тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари (якка шифокор(врач)лик, фармацевтика ва бошкалар) Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва махсус низомлари билан тартибга солинади.

Оилавий тадбиркорлик муносабатларини тартибга солиш мақсадида 2012 йил 26 апрелда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.Унда оилавий тадбиркорлик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг устивор шакли сифатида фаолият юритишнинг асосий қоидалари жамланган.”Оилавий тадбиркорлик оила оъзолари тамонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад(фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган фаолият”9 эканлиги   таъкидланади.Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил қилиш  ва юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда фаолият юритади.Юридик шахс сифатида оилавий тадбиркорликнинг ташкилий ҳуқуқий шакли оилавий корхона ҳисобланади.Юридик шахс сифатида ташкил этилмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида қайд этилган тартибда амалга оширилади.

Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш,хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол мулк шунингдек,оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол мулки  негизида  этиладиган кичик тадбиркорлик субьектидир.Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади.Оилавий корхона тадбиркорлик субьектларининг ташкилий ҳуқуқий шаклларидан биридир.

Оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субьектлари ходимларининг қонун хужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас.Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан кам бўлмаслиги керак.

Оилавий корхона иштирокчилари сифатида оила бошлиғи,унинг хотини(эри),болалари ва набиралари,ота онаси,меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари),туғишган  ҳамда ўгай ак ука ва опа сингиллари,уларнинг эрлари (хотинлари)ҳамда болалари,тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши бўлиши мумкин.

Айни вактда махсулотларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар муайян мажбуриятларни бажаришлари (жумладан,мунтазам тиббий кўрикдан утиш) шарт. Хусусий тадбиркор ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан фойдаланса, у юридик шахс ҳисобланади ва тадбиркорликни Ўзбекистон Республикасининг "Корхоналар тўғрисида "ги, "Тадбиркорлик тўғрисида "ги, "Мулкчилик тўғрисида " ги қонунлари ва бошка меъёрий хужжатлар асосида амалга оширишга мажбур.

Қишлоқ хўжалигида хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда кабул килинган "Фермер хўжалиги тўғрисида ", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида ", "Қишлоқ хўжалиги кооперативи(ширкат хўжалиги)тўғрисида "ги қонунларида ўз ифодасини топган.

Информация о работе Аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти