Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Мая 2015 в 17:33, дипломная работа
Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳоли даромадларининг шаклланишиши ва таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди.2000 йилларда аҳолининг ялпи даромадлари таркибида асосий ўринни иш ҳақи эгаллаган бўлса,бугунги кунда мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши самарали бўлмоқда.Масалан,2000 йилда иш ҳақининг улуши 70 фоиздан ошиқ,мулк тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар эса 10,6 фоизни ташкил этган бўлса,2010 йилда ишҳақининг улуши 30-32 фоиз,мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 40 фоиздан ошди
КИРИШ
1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
1.2.Аҳоли даромадларининг турлари ва шакллари
1.3.Аҳоли даромадларини ошириш йўналишлари ва омиллари
2 БОБ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК –АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШИДИР
2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривожлантириш имкониятлари
Бeпул тиббий хизмaтдaн бaҳрaмaнд бўлиш, бeпул билим олиш ёки кaсб ўргaниш ҳaм нaтурa-пул шaклидaги дaромaд. Мaълум тоифa aҳоли, квaртирa ҳaқи, коммунaл хизмaт вa трaнспорт ҳaқи бўйичa имтиёзгa эгa. Булaр ҳaм дaромaд. Aйтилгaн хизмaтлaрни хaқиқий нaрхи билaн имтиёзли нaрхи ўртaсидaги фaрқни муaйян aҳоли гуруҳлaри нaқд пул шaклидa олмaйди, лeкин aрзонлaштирилгaн хизмaтлaридaн фойдaлaниб, дaромaд кўрaди. Дaромaдлaр тизимидa иш ҳaқи aсосий ҳисоблaнaди, чунки aҳоли дaромaдлaрининг кaттa қисми, унинг улушигa тўғри кeлaди. Иш ҳaқи иш кучи эгaсининг ўз мeҳнaти нaтижaси учун олaдигaн ҳaқи бўлиб, иш кучи соҳибининг тирикчилик воситaлaри нaрхини ифодaлaйди. Иш кучи соҳибининг ўзи вa оилaсининг тирикчилиги учун зaрур бўлгaн истeъмол буюмлaри вa хизмaтлaрнинг нaрхи иш ҳaқи учун aсос бўлaди, aммо, яхши нaф кeлтирувчи иш кучигa тaлaб юқори, бинобaрин, иш ҳaқи ҳaм юқори турaди. Мeҳнaт қaнчaлик юқори унум бeрсa, вa у ярaтгaн товaрлaр бозори чaққон бўлиб, нaрхи юқори бўлсa, иш ҳaқи шунчaлик кaттa бўлaди. Мeҳнaт нaтижaси ҳaр хил бўлгaнидaн, иш ҳaқи ҳaм тaбaқaлaшaди. Одaтдa, мaлaкaси юқори, билимдон вa тaжрибaли киши мeҳнaти қaдрлaнaди вa унгa юқори ҳaқ бeрилaди.
Бозор иқтисодиёти шaроитидa фойдa aлоҳидa мaқомгa эгa бўлгaн дaромaд ҳисоблaнaди, чунки, у тaдбиркорлик нaтижaси фойдa олиш орқaли тaдбиркорлик қобилияти иқтисодий жиҳaтдaн юзaгa чиқaди. Кўриб чиқилгaн дaромaд турлaри шaртли рaвишдa чeгaрaлaнaди, чунки, улaрни aниқ aжрaтиш мушкул иш. Рeaл ҳaётдa иш ҳaқи билaн фойдa чaтишиб кeтaди ёки рeнтa билaн фойдa вa ҳaтто иш ҳaқи бириккaн бўлaди. Дeҳқончиликни олсaк, бу eрдa фeрмeр ўз eридa ўз воситaлaри билaн ўзи ишлaйди. У олгaн дaромaдни рeнтa, фойдa вa иш ҳaқигa aжрaтиш қийин aлбaттa. Aгaр фeрмeр бировнинг eрини ижaрaгa олиб, унгa ўз кaпитaлини солсa, ўзи мутлaқо ишлaмaй, ўзгaлaрни ёллaб ишлaцa, иш ҳaқи, фойдa вa рeнтaни тaбaқaлaштириш мумкин. Шундa ҳaм ноaниқлик бўлaди, чунки ижaрa ҳaқининг қaйси қисми рeнтa-ю, қaйси қисми eр eгaсининг eргa солгaн кaпитaлигa тeгaдигaн фойдa экaнини aжрaтиб бўлмaйди. Дaромaднинг бир тури бошқa тури тaркибидa бўлиш мумкин. Улaр ўз мaнбaйи, шaкллaниш усуллaригa эгa. Дaромaд турлaрининг нисбaти дaромaднинг тaркибий тузилишини кўрсaтaди. Ўсиш жaрaёнидa дaромaд тaркибининг ўзгaриб бориши, дaромaд турлaрининг чaтишиб кeтиши дaромaдлaргa хос қонуният ҳисоблaнaди.
Дaромaдлaр пул дaромaдлaри вa рeaл дaромaдлaргa бўлинaди. Рeaл дaромaдлaр, бу пул дaромaдини хaрид этиш қобилиятини билдирaди. Aҳолининг рeaл дaромaди истeъмолнинг ҳaммa жиҳaтлaрини ўзидa мужaссaм этувчи умумлaшгaн, синтeтик кўрсaткичидир. Рeaл дaромaд, биринчидaн, пул дaромaдининг миқдоригa, иккинчидaн, дaромaддaн чeгирилaдигaн ҳaр хил солиқлaр вa тўловлaргa, яъни пул дaромaдининг эгaси қўлигa тeгaдигaн қисмигa, учинчидaн, нaрх-нaво дaрaжaсигa боғлиқ. Нaрх-нaво қaтъий бўлиб, пул дaромaди кўпaйсa, рeaл дaромaд ҳaм ортaди. Пул дaромaди ўзгaрмaгaни ҳолдa нaрх тушсa рeaл дaромaд ортaди, aгaр нaрх ошсa, у пaсaяди. Шунгa кўрa, рeaл дaромaддaги ўзгaришлaр пул дaромaди индeксининг, нaрх-нaво индeксигa бўлгaн нисбaти билaн ўлчaнaди.
Бозор иктисодиёти даромадларнинг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Улар уч гурухга булинади: а) меҳнатдан келган даромад; б) тадбиркорликдан келган даромад; в) мулкдан келган даромад.
Меҳнатдан келган даромад — бу ёлланиб ишловчи кишиларнинг даромади булиб, иш ҳақи ва турли фойдадан ажратиладиган мукофотлардан иборат булади.
Иш ҳақи — бу кўпчилик аҳолининг асосий даромади. Ривожланган мамлакатда жами даромадларнинг 60—70 фоизини иш ҳақи ташкил этади. Иш ҳақи — ёлланиб ишловчиларнинг ишлаб топган даромади, тирикчилик воситаларини (махсулот ва хизматларни) харид этиш ва пул жамгармасини хосил этиш учун ишлатилади. Иш ҳақи уч қисмдан: асосий иш ҳақи, мукофот тарзидаги (бонус) иш ҳақи ва белгиланган иш вактидан ортикча ишлаган-лик учун бериладиган пул туловидан ташкил топади. Ишловчининг қўлига тегишига караб умумий иш ҳақи ва соф иш ҳақи булади. Умумий иш ҳақини ялпи, ишловчи хисобига ёзилган иш ҳақи деса хам булади. Соф иш ҳақи ялпи иш ҳақидан хар хил туловлар (соликлар, бадал пули ва х.к.) чегириб ташлангандан сунг коладиган иш ҳақи, яъни ишловчининг хамёнига келиб тушадиган иш ҳақидир(1.2.1-расм)
Аҳоли даромадларининг турлари ва таркиби
1.2.1.-расм. Аҳоли даромадларининг турлари ва таркиби
Иш ҳақининг микдори ўзгарувчан. Бу узгариш асосан уч омил таъсирида юз беради: а) Иш кучига талаб ва унинг таклифи. Меҳнатга талаб ошганда иш ҳақи купаяди, меҳнат таклифи ошганда эса иш ҳақи камаяди. Меҳнат бозо-ридаги талаб ва таклиф тенглашган такдирда иш ҳақи бир меъёрда сакланади. б) Меҳнат унумдорлиги. Иш би-лан бандлик шароитида иш ҳақи меҳнат унумдорлиги ошса купаяди, у пасайса, аксинча, камаяди. в) Бозор учун ишлай билиш. Иш ҳақи умуман ишлаганлик учун эмас, балки бозор талабига мое равишда бажарилган меҳнат учун берилади. Тбварлар бозорбоп булиб, яхши сотилса, иш ҳақи купаяди, улар бозорда утмай колса иш ҳақи камаяди ёки уни тулаш имкони булмайди.
Тадбиркорлик даромади фойда шаклига киради. Фонда тадбиркорларнинг пул сарфлаб таваккалига иш килиб, хавф-хатарни зиммасига олгани учун уларга тега-диган пул даромади хисобланади. Табиатан фойда кафолатланмаган даромад булиб, тез-тез ўзгариб туради. Аҳоли даромадлари таркибида фойданинг ҳиссаси катта бўлмайди, чунки тадбиркорлик билан ғоят озчилик шуғгулланади. Масалан, АКШда фойданинг аҳоли даромадларидаги ҳиссаси тахминан 15—18 фоизни ташкил этади.
Фойданинг асосий қисмини тадбиркорлар олади, лекин унинг бир қисми фойдани узлаштиришдаги ишчи ва хизматчилар иштироки сифатида уларга мукофот (бонус) тарзида берилади. Мукофотнинг микдори фойдани яра-тишда ходимларнинг иштирок этишига боғлиқ булади. Шу сабабли менежерлар, айникса олий тоифадаги менежерлар (топ менежерлар) фойдадан катта мукофот оладилар.
Мукофот уларнинг маошига қўшилиб умумий даромадини шакллантиради.
Мулкдан келган даромад дивиденд, фоиз ва ижара ҳақидан иборат булади. Дивиденд фойданинг таксимланиши натижасида юзага келади. Бунда акционер корхонадаги фойданинг бир қисми акция эгаларига дивиденд сифатида берилади ва улар даромадига айланади.
Акция келтирадиган дивидендни унинг эгаси булган кичик акциядорлар, яъни оддий ишчи ва хизматчилар хам олади. Агар акциядорлар қанчалик кўп булса ва акционер корхоналар қанчалик юкори рентабелли булса, шунчалик дивиденд хам куп булади. Масалан, 2000 йил АҚШ аҳолисининг деярли 40 фоизи акциядор булиб, бундан талайгина даромад топган.
Фоиз — пул эгаси ўз пулини ўзгаларга қарзга бергани учун оладиган даромади. Фоиз қарзга берилган пул сўм-масига нисбатан улуш даражасида белгиланади. Масалан, фоиз қарз пулига нисбатан юздан ўн ҳисса (10%) булса, унинг эгаси хар бир сўм пули учун 10 тийин олади, агар юздан ўн беш ҳисса (15%) булса, 15 тийин олади. Фоиз-нинг ялпи микдори, биринчидан, унинг даражасига, иккинчидан, қарзга берилган пул мивдорига боғлиқ. Фо-изнинг даромадлардаги ҳиссаси ортиб боради, чункиаҳоли пулининг бир қисми харажатлардан ортиб қолиб, даромад кўриш учун банкка қўйилади. XX аср мобайнида АКШда фоизнинг аҳоли ялпи даромадидаги ҳиссаси 2 марта ошганлиги маълум.
Ижара ҳақи — кучмас мулк эгаларининг уз мулкини мукрбил ишлатишдан олган даромади. Ер, иморат, иншоот, квартира, уй ва бошкалар ижарага берилиб, ун-дан даромад курилади. Улар мукобил ишлатилганда ортикча даромад топилади. Масалан, уйни ижарага бериб, хар ойда 200000 сўм даромад курилади. Уйга талабгорлар кўпайганда уни янгидан 220000 сўмга ижарага берилади. Олдинги ва кейинги пул тушуми орасидаги фарк 2000 сўм (22000-20000=2000) булади. Кучмас мулк эгалари кўпайган сари ижара ҳақи сўммаси хам ортиб боради.
Ижара ҳақи даромад сифатида 2 қисмдан иборат булади. Биринчи қисми мулк эгаси уни сакдаш ва сифатини оши-риш учун (масалан, ерга сув чикариш, унинг захини қочириш, уйни таъмирлаш ва сугурталаш учун) килинган .сарфни қоплайди. Қолган қисми эса мулк эгасига соф даромад бўлиб тегади.
Пенсия даромаднинг махсус тури булиб, уни қарилик ёки ногиронлик туфайли ишга ярамай қолганларга давлат ва фирма ёки нодавлат ташкилот томонидан тўланади. Қарилик пенсияси ишлаб топилган, лекин берилиши кечиктирилган даромадга киради. Хар бир киши ишлаган кезларида топган пулининг бир қисмини пенсия жамғармасига ўтказиб боради, бу пул ходим пенсияга чиккач унга маълум меъёрда кайтарилади. Ногиронлик пенсияси ишлаб топилган пул бўлмай, ўзини ўзи боқа олмайдиган кишиларни моддий таъминлаб туриш учун ажратилган пулдир.
Пенсиянинг даромадлардаги салмоғи аҳоли таркибидаги карияларнинг сонига боғлиқ, Лхрли таркибида кариялар сони қанчалик кўп бўлса, пенсиянинг даромадлардаги салмоғи шунчалик катта бўлади.
Нафақа даромаднинг махсус тури бўлиб, ижтимоий ёрдамга мухтожларга, одатда, камбағалларга бир йўла ёки муқим равишда давлат, фирмалар ёки хайрия ташкилотлари берадиган пулдан иборатдир. Нафаканинг микдори моддий имкониятларга боғлиқ,. Жамият қанчалик бой бўлса, шунчалик нафака пули хам кўп бўлади.
Стипендия даромад тури булиб, ундан талабалар фойдаланади, амалда бу ёрдам пули бўлиб, уларнинг келажакда наф келтириши эътиборга олиб берилади. Стипендияни давлат ёки фирмалар тўлайди. Барча даромад тур-лари ялпи даромадни хосил этади
ДЖ.Хикс таълимотига асосан асосий капитал истемолини ҳисоблаш учун тиклашдаги қийматдан фойдаланиш лозим,бухгалтерия ҳисобида эса бош бирламчи баҳолашдан фойдаланилади. Тан олиш керакки,МҲТ асосида берилган даромаднинг таърифи ва макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, бухгалтерия ҳисоби матриаллари асосида МҲТ ҳисобламаларини тузиш,уни таҳлил қилиш ва маълумотларнинг моҳиятини очишда анча қийинчиликлар учрайди. Шунинг учун янги МҲТда танқид қилувчилар тамонидан айтиладики,бир тамондан МҲТдан хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятини ўрганиш учун фойдаланилади дейилса, иккинчи тамондан МҲТнинг даромад тушинчасидан хўжалик юритувчи субьектлар фойдаланила олмайдилар деган фикрни беради.
Янги МҲТда ДЖ.Хикс таълимотлари асосида даромаднинг янги кўрсаткичлари тизими қўлланилади ва улар тақсимлаш жараёнининг ҳар хил, лекин ўзаро боғлиқ жараёнларини ифодалайди.Бу тизим қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади:
Бирламчи даромадлар хўжалик юритувчи субьектларга қўшилган қийматни бирламчи тақсимлаш натижасида тушади: меҳнат ҳақи,фойда,аралаш даромад,мулкдан олинган даромад;ишлаб чиқариш ва импортга солиқлар,булар бирламчи тақсимлаш натижасида давлатни бошқариш органларига келиб тушган даромадларни англатади.
Лекин,мулкдан олинган даромад хўжалик юритучи субьектлар тамонидан давлатни бошқариш органларига тўланган (масалан,фойдага солиқлар,уй хўжаликлари тўладиган умумий даромад солиғи ва ҳ.к. ) тўловлар бирламчи даромадлар деб қаралмайди, балки жорий трансфертлар ёки қайта тақсимлаш характеридаги тўловлар деб қаралади.
Шу мамлакат хўжалик юритувчи субьектлари (резидентлари)га бирламчи даромадлар шу мамлакатда яратилган қўшимча қийматдан келиб тушади: иккинчи тамондан шу мамлакатда яратилган қўшимча қийматнинг бир қисми шу мамлакат ЯИМни яратишда қатнашгани учун (асосан,иш ҳақи ва мулкдан олинган даромад сифатида) норезидентларга тўланади.
Пул формадаги жорий трансфертлар қайта тақсимлаш тўловлари жорий характердаги тўловлар бўлиб,улар жорий ва мулкдан олинган даромадлар, давлат бюджетидан ижтимоий эҳтиёжлар учун,суғурта мукофотлари ва ўрнини тўлдириш ва ҳакозо сифатида амалга оширилади.
Иқтисодиётнинг ҳар бир сектори учун даромадлар ва жорий трансфертлар қолдиғи сўммаси ихтиёридаги даромадни ташкил этади ва охири истемол ва жамғариш учун ишлатилади.Айтиш керакки,охирги истемолни аниқлаш қатор омилларга боғлиқ:
Жамлаш (ихтиёридаги даромаднинг иккинчи муҳим қисми) ихтиёридаги даромаднинг охирги истемолидан қолган қисмини билдиради.Шундай қилиб, жамлаш ва пул массасининг ва депозитларнинг ортиши,шунингдек молиявий активлар ортишини бир биридан фарқланиши лозим. Жамлаш бу молиялаштиришлнинг ва инвестициянинг муҳим манбаи бўлиб ҳисобланади.:Жамлашнинг ихтиёридаги даромадга нисбатини жамлаш нормаси деб аталади.Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки,жамлаш нормаси 5 % 20% ўртасида тебранади.Статистиканинг муҳим вазифаларидан бири жамлаш нормасига таъсир қилувчи омилларни ўрганишдан иборат: банк ставкасининг фоизи,истемол кредитларининг бериш шартлари,инвестицияларнинг даромадлиги даражаси,ихтиёридаги даромад ҳажми ва ҳ.к.
Лекин, қайта тақсимлаш жараёнифақат пул формада эмас,балки ижтимоий маданий хизматлар кўрсатиш сифатида ҳам амалга оширилади (таълим, соғлиқни сақлаш,маданият ва ҳ.к. бўйича нобозор хизматлар кўрсатиш). Шу оқимларни характерлаш учун янги МҲТда натурал формадаги ижтимоий трансфертларни кўрсаткичи назарда тутилган.Ихтиёридаги даромад ва натура формада формада олинган ижтимоий тансфертлар сўммаси секторнинг тузатиш киритилган даромадни ташкил этади ва у жамлаш ва амалдаги охирги фойдаланишларга ажратилади.Шундай қилиб,МҲТда охирги истемол тушинасини икки қисмга ажратилади: охирги ситемол харажатлари ва амалдаги охирги истемол.Бундай гуруҳлаш охирги ситемолни молиялаштирувчи бирликлар ва бу харажатлардан наф кўрувчи бирликлар орасидаги муҳим фарқлардан келтириб чиқарган. Масалан,ижтимоий маданий характердаги тўхтовсиз хизматлар учун харажатларни давлат органлари амалга оширадилар, улардан кўриладиган нафни эса уй хўжаликлари кўрадилар. Уй хўжаликларининг амалдаги истемоли уларнинг охирги ситемоли учун қилган харажатларидан натура формадаги ижтимоий трансфертлар,яъни давлат муаасассалари ва нотижорат тошкилотлар тамонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажмига фарқ қилади. Иккинчи тамондан,давлатни бошқариш органларининг тузатиш киритилган ихтиёридаги даромадларидан натура формада тўланган ижтимоий трансфертлари ҳажмичалик фарқ қилади. (1.1.2-расм)