Аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Мая 2015 в 17:33, дипломная работа

Описание работы

Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳоли даромадларининг шаклланишиши ва таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди.2000 йилларда аҳолининг ялпи даромадлари таркибида асосий ўринни иш ҳақи эгаллаган бўлса,бугунги кунда мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши самарали бўлмоқда.Масалан,2000 йилда иш ҳақининг улуши 70 фоиздан ошиқ,мулк тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар эса 10,6 фоизни ташкил этган бўлса,2010 йилда ишҳақининг улуши 30-32 фоиз,мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 40 фоиздан ошди

Содержание работы

КИРИШ

1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
1.2.Аҳоли даромадларининг турлари ва шакллари
1.3.Аҳоли даромадларини ошириш йўналишлари ва омиллари

2 БОБ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК –АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШИДИР
2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривожлантириш имкониятлари

Файлы: 1 файл

Ишмуратов Хасан.doc

— 542.00 Кб (Скачать файл)

Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос килиб қолдириладиган умрбод эгалик килиш учун оила бошлиғига берилган таморқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштиради ва реализация килади.

Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради хамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кура юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс тащкил этмасдан амалга ошрилиши мумкин.

Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимо фойдаланиши мумкин эмас.

Деҳқон хўжалиги аъзоларига биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигин биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан, фарзандлика олган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга кобилиятли ёшга етган бошка қариндошлари киради.

Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган участкаларидан фойдаланган ҳолда товар етиштирувчи,қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи, фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар етиштирувчи, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи, фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс хукуларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

Фермер хўжалиги аъзолари жумласига фермер хўжалигини биргаликда юритаётган, бу хўжаликдаги иш ўзининг асосий меҳнат фаолияти жойи булган фермер хўжалигининг бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан, фарзандликка ёки тарбияга олинган болалари, ота-оналари, қариндошлари хамда меҳнатга кобилиятли ёшга етган бошка шахслар киради.

Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар фермер хўжалиги аъзоси хисобланмайди.

Ишлаб чикариш кооперативлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий шакли бўлиб, йирик товар хўжалиги эканлиги билан ажралиб туради.

Ишлаб чикариш кооперативи фуқароларнинг шахсий иштироки ва аъзо (иштирокчи)ларнинг мулкий пай бадалларини бирлаштиришларига асосланган бўлиб, биргаликда ишлаб чикариш ёки бошка хўжалик фаолияти юритиш учун аъзолик асосида тузиладиган ихтиёрий бирлашмадир.

Ишлаб чикариш кооперативи тижорат ташкилоти ҳисобланади ва матлубот кооперативидан фарк килади (матлубот кооперативида олган даромадлар унинг аъзолари ўртасида таксимланиши мумкин эмас).

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкилий-ҳуқуқий шакллари тизимида хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг хар хил турлари етакчи урин тутади.

Хўжалик ширкати умумий ном остида биргаликда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир нечта шахснинг бирлашувидир.

Хўжалик жамияти тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир шахс ёки бир нечта шахснинг мулкларини бирлаштириш (ажратиш) йўли билан ташкилланадиган корхонадир.

Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ ширкат, коммандит ширкат,маъсулияти чекланган жамият, кушимча масъулиятли жамият, акционерлик жамияти каби шаклларга эга.

Иштирокчилари ширкат номидан ўзаро тузилган шартномага мувофик тадбиркорлик фаолияти билан биргаликда шугилланадиган ва ширкатнинг мажбуриятлари буйича ўзларига тегишли барча мулк билан жавобгар ширкат тўлиқ ширкатдир. Иштирокчиларнинг бир кисми ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун қўшилган сумма ёки бадаллар чегарасида таваккал киладиган ва ширкат амалга оширадиган ттадбиркорлик фаолиятида иштирок этмайдиган ширкат коммандит ширкат деб айтилади.

Маъсулияти чекланган жамият устав фонди (сармоя) таъсис хужжатларида белгиланган микдордаги улушларга булинган, бир ёки бир неча шахслар томонидан таъсис килинган жамиятдир. Бужамият иштирокчилари унинг мажбуриятлари буйича жавобгар булмайди ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзи қўшган бадал киймати доирасида таваккал килади. Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис хужжати таъсисчилар имзолаган шартнома ва таъсисчилар тасдиклаган уставдир (агар масъулияти чекланган жамиятни бир киши таъсис хужжати устав ҳисобланади).

Кушимча масъулиятли жамиятда иштирокчилар унинг умумий мажбуриятлари буйича (жамиятнинг мулки етишмаганда) кушимча равишда ва тўлиқ шерикликдагидек бутун ўз мулклари буйича тўлиқ эмас, балки ўзлари қўшган бадалга каррали равишда (уч карра, олти карра ва хоказо) жавобгар булади.

Акциядорлик жамияти - хўжалик жамияти шаклларидан бири. Акционерлик жамиятларини тузиш ва фаолиятини ташкил килиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кабул килинган "Акционерлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукуларини химоя килиш тўғрисида "ги Қонун оркали тартибга солинади. Ушбу Қонуннинг иккинчи моддасига кура устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдикловчи муайян акциялар сонига булинган хўжалик юритувчм субъект акциядорлик жамияти деб юритилади.

Акциядорлик жамияти (АЖ) очиқ турда ва ёпик турда булади.Очиқ турдаги АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларини бошка акциядорларни розилигисиз эркин тасарруф кила оладиган жамиятдир.Чикарилган акцияларга очиқ обуна ўтказиш ва уларни эркин сотиш ҳуқуқига эга.Таъсисчиларнинг энг кам сони ва акциядорларнинг сони хам чекланмаган.

Ёпик турдаги АЖ - акциялар факат унинг таъсисчилари ўртасида белгиланган шахслар доираси ичида таксимланадиган жамият бўлиб, унинг таъсисчилари камида уч киши, акциядорлар сони эса эллик кишидан ортмаслиги лозим.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти ва муносабатларининг жадал ривожланиши негизида миллий иқтисодиётнинг жахон хўжалиги билан интеграциялашуви-қўшма корхоналар юзага келди ва иқтисодиётда мухим урин тутмокда. Қўшма корхона мамлакат худудида хорижий инвестор иштирокида барпо этилган корхонадир. Қўшма корхонанинг устав фондига хар бир иштирокчининг хиссаси муддати, хажми, тартиби бахоланиши таъсис хужжатларида белгилаб куйилади. Қўшма корхоналар Ўзбекистон худудида тузилиши, унинг филиал ва ваколатхоналари бошка мамлакатларда хам бўлиши мумкин. Қўшма корхоналарни ташкил килиш ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон худудида тузилиш фаолияти Ўзбекистонда амалдаги қонунларга асосланади.

Умуман, хўжалик субъектлари тижорат ва нотижорат ташкилотларига булинади. Тижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий максади фойда олишдан иборат. Нотижорат ташкилотлари (диний, турли жамоат, халкаро ташкилотлар) нинг асосий максади эса фойда олиш эмас, балки беғараз ердам кўрсатиш бўлиб, фойда олинган такдирда хам корхона аъзолариўртасида таксимланмайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли турли мулкчилик кўринишлари,каитал эгалари макоми, олинган фойда ва зарарларни таксимланиши, хўжалик субъектлари иштирокчиларнинг сони, мулкий масъулият ва жавобгарлик, мол-мулк манбалари ва бошкариш билан хам боғлиқдир.

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтишдаги ҳозирги босқичида масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) кенг тарқалди. Бундай жамият бир ёки бир нечта шахслар томонидан таъсис этилади. Унинг устав капитали таъсисчилар ҳужжатларида аниқланган улуши миқдорига бўлинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг мажбуриятлари бўйича унинг иштирокчилари жавоб бермайдилар. Улар жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгардирлар. Масъулияти чекланган жамиятдан фарқли қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда  субсидиар жавобгар бўладилар. Демак, жамият мажбуриятлари бўйича ҳамма иштирокчилар шериклик (солидар) асосида каррали миқдорда бир текисда қўшимча (субсидиар) жавобгар бўладилар. Бунда иштирокчилардан биронтаси банкрот бўлса, жавобгарлик бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланиши ҳам назарда тутилади.

Замонавий шароитларда тадбиркорликнинг кенг тарқалган шакли акционерлик жамиятлари ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги давлат ва маҳаллий корхоналарни хусусийлаштириш йўли билан яратилади. Акционерлик жамиятида унинг устав фонди муайян миқдордаги акцияларга бўлинган бўлади.  унинг иштирокчилар акционерлик жамиятининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, лекин жамият фаолиятини амалга оширишдан келиб чиққан зарарлар учун уларнинг акциялари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Жамиятнинг мажбурияти бўйича акционернинг жавоб бериши ҳақида ҳам қоида назарда тутилади. Бундай қоида акциялар ҳақини батамом тўламаган акционерларга таалуқлидир. Улар ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида жамият мажбурияти бўйича биргаликда жавобгар бўладилар.

Акционерлик жамияти очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. очиқ жамият иштирокчилари ўзларига тегишли акцияларни қолган акционерларнинг розилигисиз бошқа шахсларга беришлари мумкин. бундай жамият ўзи чиқарган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ва уларни эркин сотишга ҳақлидир. Ёпиқ жамиятнинг ОАЖдан фарқи, унда акциялар фақат ўзининг таъсисчилари (иштирокчилари) орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланади. Бундай жамият ўзи чиқарган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёки уларни сотиб олиш учун чекланмаган шахслар доирасида бошқача тарзда тавсия этишга ҳақли эмас. ЁАЖ акциялари ушбу жамиятнинг бошқа акционерлари сотадиган акцияларни сотиб олишда устивор ҳуқуққа эга.

ФКда шўъба ва қарам корхоналарга қуйидаги тариф берилган. Устав фондига ҳисса қўшишда хўжалик жамиятида иштирок этган жамият шўъба хўжалик жамияти дейилади. Устав фондида иштирок устун мавқега эга бўлган хўжалик асосий хўжалик дейилади. Хўжаликларнинг шўъба ва асосий даражага эга бўлиши улар ўртасида тузилган шартномалар асосида ёки бири иккинчисининг қарорларига мувофиқ иш тутишибилан ҳам ифодаланади.

Қарам хўжалик жамиятлари анча бошқа иқтисодий статусга эга. Хўжалик жамиятида қатнашувчи жамиятнинг бири 20 %дан кўпроқ ёки масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондининг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, иккинчи жамият қарам хўжалик жамияти дейилади. Бундай жамият ҳам юридик шахс ҳисобланади.  

Тадбиркорлик корхоналарининг ўзига хос ташкилий ҳуқуқий шаклларидан бири ишлаб чиқариш кооперативлари ҳисобланади. Фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг иштирокчиларнинг мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориши учун аъзолик негизида ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади.

ЎзРда кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг турли хил иқтисодий ва ижтимоий фаолият соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий расмийлаштирилган ширкат (жамоа) мулки шаклига асосланган ўз хохиши билан бирлашуви (кооперативлар)ни ўзида акс эттиради.

Унитар корхоналар тадбиркорлик корхоналари ўртасида алоҳида ўрин эгаллайди.  Ўзи мулк эгаси бўлмасдан унга мулкдор томонидан берилган мулк асосида фаолият юритувчи тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.

Унитар корхонанинг мол-мулки бир бутун бўлиб, бўлинмасдир ва унга қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди.

Унитар тарзда фақат давлат ва муниципиал корхоналар тузилиши мумкин. унитар корхонанинг мол-мулки давлат ёки маҳаллий ҳокимиятнинг мулки ҳисобланиб, унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи билан берилади. Хўжалик юритиш ҳуқуқига эга корхона мулкдор ва ваколатли органнинг қарорига мувофиқ, оператив бошқариш ҳуқуқига эга корхона ЎзР мулки асосида Ўзбекистон ҳукумати қарорига асосан ташкил этилади. Хусусий тадбиркорлик - хўжалик юритишнинг шундай ташкилий  ҳуқуқий шакли-ки, унда мулк эгаси битта шахс ёки оила булади ва фаолиятдан келган даромадни ҳаммасига эгалик килади, бизнесдаги хавф-хатар ва таваккалчилик учун якка ўзи жавоб беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари

Мустақилликнинг дастлабки йилларида давлатнинг иқтисодиётга кенг кўламли аралашуви ҳам ҳар томонлама пухта ўйланган режаларга асосланди: барча қарорлар бозор талаби ва ҳолатига боғлиқ равишда, бозор иқтисодиёти қонуниятларига амал қилган ҳолда қабул қилинди.Бу борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш  эришилган ютуқларимиз ана шу ҳаракатларнинг натижасидир.Кичик бизнес ва хсусий тадбиркорликни ривожлантириш ривожланган мамлакатлар тажрибасини эътиборга олган ҳолда,аввало уларнинг ўрнак олиш мумкин бўлган жиҳатларини ўрганиш ва шу билан бирга ўзимизнинг миллий қадриятларимизни,аънаналаримизни ҳисобга олиш тадбиқ этмоғимиз лозим.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик саноати ривож топган мамлакатларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади ҳамда мамлакат ялпи миллий маҳсулотидаги улуши қарийиб 70 физни қамраб олади.Биз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва уни ўқллаб қувватлаш борасидаги тажрибалар билан таништириб ўтамиз.

АҚШ. 1953 йидаеқ бутун мамлакат бўйича вакилларнинг кенг тармоғига эга кичик бизнес ишлари бўйича маъмурият ташкил қилинган эди, унда 4 минг ходимлар хизмат қиладилар. Бу ташкилот фаолиятининг асосий йўналиши шахсий ишни очиш ва олиб боришда ёрдам беришдан иборат.

Информация о работе Аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти