Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Мая 2015 в 17:33, дипломная работа
Амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳоли даромадларининг шаклланишиши ва таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди.2000 йилларда аҳолининг ялпи даромадлари таркибида асосий ўринни иш ҳақи эгаллаган бўлса,бугунги кунда мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши самарали бўлмоқда.Масалан,2000 йилда иш ҳақининг улуши 70 фоиздан ошиқ,мулк тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар эса 10,6 фоизни ташкил этган бўлса,2010 йилда ишҳақининг улуши 30-32 фоиз,мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 40 фоиздан ошди
КИРИШ
1 БОБ АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Аҳоли даромадлари ҳақида тушинча,унинг моҳияти ва аҳоли турмуш даражасини белгилашдаги аҳамияти
1.2.Аҳоли даромадларининг турлари ва шакллари
1.3.Аҳоли даромадларини ошириш йўналишлари ва омиллари
2 БОБ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК –АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШИДИР
2.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
2.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривожлантириш имкониятлари
Аҳоли пул даромадларининг таркибий тузилиши
1.2.2.-расм.Аҳоли пул
1.3.Аҳоли даромадларини
ошириш йўналишлари ва
Мустақиллик йилларида аҳоли даромадларини ошириш бўйича амалга оширилган чора тадбирлар натижасида аҳолининг ялпи даромадларининг ҳажми ва таркиби ҳам мқдор ,ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб борди.Бу эса ўз навбатида мамлакат ривожи ва аҳоли турмуш даражасининг юксалишига олиб келди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган, ўзаро чуқур боғланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, ялпи ички маҳсулот, маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда барқарор ўсиб бориши, бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорининг мунтазам қайта кўриб чиқилиши, таълим, соғлиқни сақлаш ва илм-фан соҳалари хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш, аҳоли турмуш даражасини тубдан яхшилашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар, айниқса охирги йилларда, халқимизнинг ҳаёт сифати изчил юксалиб боришини таъминлади
Юртимизда кечаётган ўзгаришлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал пул маблағлари, ўртача номинал ва реал иш ҳақи миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар кўрсаткичларини яққол намоён этмоқда. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган пул даромадлари, харид қобилияти паритети асосида ҳисоблаганда, 2010 йил охирида 2016,8 долларни ташкил этди. Ўртача ойлик номинал иш ҳақи эса, харид қобилияти паритети асосида ҳисоблаганда, 2010 йилнинг декабрь ойида 1162,6 долларга етди.
Манба:Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қумитаси
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган пул даромадлари,АҚШ доллари ҳисобида
(ХҚП бўйича)
Мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсатнинг босқичма-босқич амалга оширилиши, аҳоли даромадлари ва ҳаёт даражасини мунтазам ошириб бориш, халқимизни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган аниқ мақсадли чора-тадбирлар ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг сезиларли равишда, яъни 2010 йилда 1990 йилга нисбатан АҚШ доллари эквивалентида 2,7 баробар, ўртача пенсия ҳажмининг эса 5,9 баробар ошишини таъминлади.
Пул даромадларининг ошиши ва аниқ йўналтирилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳоли барча қатламларининг ўртача даромадларининг изчил ўсиб боришида муҳим омил бўлди. Бунда аҳолининг турли гуруҳлари даромадлари даражасидаги тафовутни (дифференциялашувни) акс эттирадиган Жини коэффициенти 1990 – 2010 йилларда 0,40 дан 0,30 га пасайди, бу эса иқтисодий жиҳатдан тараққий топган давлатлардаги ўртача кўрсаткичга мос келади.
-расм. Аҳоли пул даромадлари дифференцияси даражаси. (Жини коэффициенти)
Аҳоли фаровонлигини ўзида яққол мужассам этадиган энг муҳим кўрсаткич бу – оила истеъмол бюджетининг ҳажми ва таркибидир.
Ушбу кўрсаткич оила ялпи даромадлари ҳажми ва таркибига, истеъмол бозорининг зарур товар ва хизматлар билан тўлдирилиши ҳамда оила даромадларининг ана шу истеъмол маҳсулотлари ва хизматларни харид қилиш имкониятларига боғлиқ.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан чуқур асослаб берилган кучли ижтимоий сиёсат аҳоли ялпи даромадларининг ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Мазкур ислоҳотлар натижасида 1990 – 2010 йиллар давомида Ўзбекистон аҳолисининг ялпи даромадлари, аниқ ҳисоб-китоблар бўйича 8,6 баробар ошди.
Ялпи даромадлар таркибида шу давр мобайнида мулк даромадлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар кўринишидаги янги даромад турлари пайдо бўлди. Табиийки, собиқ мустабид тузум давридаги марказлаштирилган режали иқтисодиёт шароитида аҳолининг бундай даромад манбалари шаклланишига мутлақо йўл қўйилмас эди.
Манба Ўзбекистон Давлат Статистика Қумитаси
-расм. Аҳоли ялпи даромадларининг динамикаси (1990 йил = 100
фоиз), (уй хўжаликларини тадқиқ этиш натижаларига асосан)
Янги турдаги бундай даромадлар ҳиссасига 2010 йилда ялпи даромадларнинг 47 фоизи тўғри келди.
Янги турдаги ушбу даромадларнинг афзаллиги шундаки, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги фаоллашуви оила ялпи даромадларининг жадал равишда ошиб бориши учун рағбатлантирувчи бозор омилларини яратади, марказлаштирилган иқтисодиёт шароитида кенг тарқалган боқимандалик ва даромадларнинг бир хилда бўлиши даражасини пасайтиради.
Мулк ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадларнинг ўсиши
Кўрсаткичлар |
2000 йил |
2010 йил |
Мулк ва тадбиркорлик фаолиятидан маҳсулот сотиш ҳамда хизмат кўрсатишдан олинган даромадларнинг ялпи даромаддаги улуши фоизда |
10,6 |
47,0 |
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг босқичма-босқич ошириб борилиши ялпи даромадлар таркибидаги, ўтиш даврининг
дастлабки йилларида бўлгани каби, улуши янада пасайиб кетишининг олдини олди. Ҳозирги пайтда аҳолининг ялпи даромадларида ойлик иш ҳақининг улуши барқарор ҳолат, яъни 30 – 32,1 фоиз даражасида сақлаб қолинмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан аҳоли даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг қабул қилиниши, ҳаётимизда тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган ўрта синфни шакллантириш имконини берди. Эксперт хулосаларига кўра, ўртача даромадга эга бўлганлар, агар 1990 йилда аҳолининг 18 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда уй хўжаликларини тадқиқ этиш натижаларига кўра бу кўрсаткич 24 фоизга етгани аён бўлди. 2010 йилда эса 60 фоиз уй хўжаликлари ўртача даражадан кам бўлмаган барқарор даромадга эга бўлган..
-расм. Жамият таркибида ўрта қатламнинг улуши
Ўтган йили ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатимиз аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини муттасил ошириб бориш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлди.
2011-йилда республикамизда иш
ҳақи 20,2 фоизга, бюджет ташкилотлари
ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар,
нафақа ва стипендиялар
Бозор иқтисодиётидa дaромaдлaр тенгсизлиги кeлиб чиқиши табиий. Тенгсизлик, биринчидaн, aдолaтли, иккинчидaн, aдолaциз ҳисоблaнaди. Шунгa кўрa, дaромaдлaр ҳaм икки тургa бўлинaди: 1)Aдолaтли дaромaдлaр; 2) Aдолaтсиз дaромaдлaр. Дaромaдлaрнинг иш қобилияти, билим, мaлaкa, мaҳорaт вa умумaн сaлоҳиятгa қaрaб тaқсимлaнишидaн кeлиб чиққaн тенгсизлик, тaбиaтaн aдолaтли ҳисоблaнaди. яхши ишлaгaн ишчи ёки хизмaтчининг кўп дaромaд топиши тaбиий, чунки у ҳaётий нeъмaтлaрни кўп вa сифaтли ярaтгaни учун, улaрни кўпроқ ўзлaштириши кeрaк. Тaдбиркорлик дaромaди бўлгaн фойдaнинг миқдори ҳaм ишбилaрмонликнинг қобилиятигa, у бeргaн нaтижaгa боғлиқ бўлaди. Иш кўзини билгaн, устaмон тaдбиркор яхши нaтижaгa eришaди, кaттa фойдa кўрaди. Кaттa дaромaд яхши иш нaтижaси бўлгaнидaн, бу ҳaм умуминсоний қоидaлaр aсосидa aдолaтли дaромaд ҳисоблaнaди. Мулкдaн кeлaдигaн рeнтa, фоиз вa дивидeнт кaби мeҳнaтдaн топилгaн дaромaд ҳисобигa жaмлaнгaн мулк кeлтирaдигaн дaромaдлaр ҳaм умуминсоний жиҳaтдaн aдолaтли ҳисоблaнaди. Бозор иқтисодиётидa aдолaциз дaромaдлaр ҳaм бор. Товaр ёки фонд биржaлaридa, биржa чaйқовчилиги юз бeргaндa брокeр ёки диллeр бир нeчa минутдa Aксия курсининг тушиши ёки кўпaйтиришидaн миллионлaр билaн ҳисоблaнaдигaн дaромaд олaди. Бозор иқтисодиёти шaроитидa кaттa пулдорлaр ўз пулини бaнккa қўйиб, ўзлaри умумaн (дaромaд) мeҳнaт қилмaй, дaромaд топaдилaр. Бу ҳaм aдолaтсиз дaромaд ҳисоблaнaди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти аҳоли даромадларининг ҳаддан ташқари тенгсизлигига йўл қўймаслик зарурлиги тўғрисида қуйидаги фикрларни таъкидлаган эди: “Сир эмаски, биз мустақил тараққиётимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг даромадлари ва турмуш шароитида кескин тафовут бўлишига йўл қўймасликка катта эътибор қаратмоқдамиз”.6
Дaромaдлaрнинг тенгсизлиги улaргa тaъсир eтувчи омиллaр кучининг ҳaр хиллиги билaн изоҳлaнaди. Тенгсизликнинг биологик вa социaл жиҳaтлaри бор. Биологик жиҳaтдaн олгaндa тaбиaт кишилaргa турли қобилият, куч-қуввaт, aқл-идрок, сaлоҳият-зaковaт aто eтгaн. Дaромaд топиш имкониятлaрининг турли-тумaн бўлиши тaдбиркорлик дaромaдидa ҳaм кўринaди. Жaмиятдa билим олиш, кaсб eгaллaш, мaлaкa оширишгa шaроит бўлсa вa иш топилсa, дaромaд топиш имконияти ярaтилaди.
Дaромaдлaр тенгсизлигигa қуйидaги омиллaр ўзининг тaъсирини кўрсaтaди.
1. Қобилиятдaги фaрқлaр.
2. Мaълумоти вa билим дaрaжaси.
3. Турли хилдaги оғир мeҳнaтни қилa олиши вa xaвф-хaтaргa борa олиши.
4. Мулккa eгaлик қилиш.
5. Бозордa ҳукмронлик қилиш.
6. Бaхтли вa бaхциз тaсодифлaр.
Шунингдeк кишилaрни ҳaёти вa ёши дaвомидa дaромaдлaри ўзгaрaди.
Ёшлик дaвридa – пaст дaромaд.
Ўртa ёшдa- юқори дaромaд.
Кeксa ёшдa- пaст дaромaд олaдилaр.
Дaромaдлaрнинг тенгсизлиги оилaлaрнинг жaми дaромaди миқдори ўртaсидaги тaфовутлaшувдa ҳaм ифодa eтилaди. Тaфовутлaр энг кaм дaромaд билaн энг кўп дaромaд орaлиғидa бўлaди. Дaромaдлaр тенгсизлигининг икки томони бор. Биринчиси-бозор мeхaнизмигa хос тaқсимот орқaли қўлгa тeккaн дaромaд тенгсизлиги. Бу йeрдa сaхийлик-хотaмтойлик тaмойили ёъқ, aксинчa, бозор тaн олгaн иш нaтижaсигa қaрaб тaқсимлaш мaвжуд бўлиб, у қўлгa тeккaн дaромaд билaн ўлчaнaди. Иккинчиси-тaқсимотнинг нобозор усуллaри туфaйли ҳосил бўлгaн бeпул овқaтлaниш, дaм олиш, бeпул ёки имтиёзли тaрздa хизмaтлaрдaн бaҳрaмaндлик ҳaр хил дaрaжaдa бўлaди. Aммо, тaқсимлaшнинг нобозор усули муaйян дaрaжaдa тенгликни кeлтириб чиқaрaди. Мaсaлaн, ўқиш, дaм олиш, дaволaниш ёки имтиёзли квaртирa ҳaқи бeлгилaш истeъмолчилaрнинг ҳaммaси учун бир хил тaрздa бeпул бўлгaнидaн, улaр тaқсимотдa тенгликни ҳосил этaди.
Кейинги ўн йилда юртимизда аҳоли даромадлари ҳажми 8,1 баробар ортган бир пайтда, иш ҳақи, ижтимоий кўмакка муҳтож тоифаларнинг даромадлари миқдорини жадал ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва солиқ имтиёзлари бериш ҳисобидан аҳолининг энг паст ва энг юқори даромадга эга бўлган гуруҳлари ўртасидаги тафовут, бошқача айтганда, даромадлардаги фарқ коэффициенти 21,1 баробардан 8,3 баробарга қисқарди. Айтиш керакки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бир қатор иқтисодий ривожланган давлатлар ўртасида бу коэффициент энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Юртимизда ўтган йиллар давомида иш ҳақи ва пенсияларнинг харид қобилияти изчил ва барқарор ўсгани аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати ортиб бораётганининг яққол тасдиғидир.
Бунинг исботи тариқасида қуйидаги мисол ва рақамларни келтирамиз
Агар 1991-йилда энг кам иш ҳақига Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига қатъий мувофиқ тарзда ҳисоблаб чиқилган истеъмол корзинкаси қийматининг фақат 8 фоизини ташкил этадиган товар ва хизматларни харид қилиш мумкин бўлган бўлса, 2011-йилда бу кўрсаткич истеъмол корзинкасининг 120 фоизини ташкил этди ёки 15 баробар ўсди, энг кам пенсиянинг харид қобилияти эса 9 карра ошди.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилиши зарур бўлган энг устивор масала-бу кичик бизнес ва хусусий бизнесни жадал ривожлантириш,уни ҳар тамонлама қўллаб қувватлаш,шу асосда аҳолининг бандлигини ва фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал қилишдан иборат.Биз кичик бизнес ва хусусий бинесни ривожлантириш асосида бир бири билан боғлиқ учта вазифани бажаришимиз лозим.
Биринчидан,жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган,иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади,шунингдек,аҳолини иш билан таъминлашда, унинг даромадларини оширишда энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан,ҳозирги шароитда жаҳон ва минтақавий бозорларда рақобат кескинлашиб бораётган бир вақтда у ўзининг ҳаракатчанлиги,кам сармоя талаб қилиши билан ажралиб туради, ишлаб чиқаришни енгил ва тез модернизация қилишда ,ишлаб чиқариладиган маҳсулот ассортиментини янгилаш имкониятларига эга эканлиги ва шу тариқа бозор коньюнктурасининг ўзгарувчан талабларига мослаша олиши билан эътиборга моликдир.
Учинчидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш “бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромадларининг манбаи бўлган муҳим бўғинга айланмоқда”7
Ҳозирги шароитда жаҳон миқёсида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожланишига таъсир этувчи омилларни умумийлаштириб, куйидагиларни қайд этамиз:
Юқорида қайд этилган омиллар бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз таъсирини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши ва унинг иқтисодий натижаларига таъсир қилмоқда.