Иммунобиологик ва микробиологик препаратлар технологияси мутахассислиги

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Декабря 2013 в 14:55, дипломная работа

Описание работы

Оқсил табиатига эга бўлаган гормонлар ичида инсулинни алоҳида ўрни бор. У гормон қатор метоболик жараёнларда қатнашади ва организмда асосий физиологик холатларда иштирок этади. Инсулинни метоболизми ўзгариши хилма – хил патологик холатларга сабабчи бўлади. Шуларни ичида энг кўп ўрганилган ва кенг тарқалган қандли диабетдир. Қандли диабет бир умрлик касаллик, уни бутун хаёт давомида даволаш зарур. Мободо бемор даволанмаса, органзмда чуқур ўзлаштириш юз бериб, бу унинг асоратлари ривожланиб кетишга олиб келади.

Содержание работы

КИРИШ.......................................................................................................... 4
I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ ................................................................ 6
1.1 Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган қандли диабетнинг
асосий кўрсатгич тахлили…………………………………………………. 6
Қандли диабет касаллигида инсулиннинг боғлиқлиги…………………..9
Инсулиннинг тузилиши ва хусусиятлари………………………………… 11
1.4 Инсулин секрецияси ва таъсири………………………………………….18
1.5 Организмда инсулиннинг биологик роли. Инсулиннинг физиологик самараси ва уни глюкоза метоболизмида иштироки……………………….21
1.6. Эритроцитлардаги инсулиназа ферментини ажратиб олиш ва
хусусиятларини ўрганиш…………………………………………….……29
I боб бўйича хулосалар............................................................................... 36
II БОБ. ТАДҚИҚОТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛГАН УСЛУБ ВА АШЁЛАР
2.1 Лизат олиш усули...................................................................................37
2.2 Оқсил миқдорини Лоури усулида аниқлаш..........................................38
2.3 Инсулин асосида биоспецифик сорбент тайёрлаш................................40
2.4 Инсулиназа ферменти десорбцияси.......................................................41
2.5 Протеолитик фаолликни аниқлаш. Ансон усули..................................43
II боб бўйича хулосалар..............................................................................44
III БОБ. ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА ХУЛОСАЛАР ТАҲЛИЛИ..45
3.1 Инсулиндаги оқсил миқдорини аниқлаш.................................................. 47
3.2 Лизатдаги оқсил миқдорини аниқлаш........................................................ 49
3.3 Ажратиб олинган фермент фаоллигини аниклаш. Ансон усули............ 50
III боб бўйича хулосалар....................................................................................52
ХУЛОСА ……………….........................………………………………..52
Қисқартма сўзлар................................................................................................53
Илова ...................................................................................................................54
Фойдаланилган адабиётлар………..........................…………………………..55

Файлы: 1 файл

Инсулиназа.doc

— 510.50 Кб (Скачать файл)

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ

 

Қўл ёзма ҳуқуқида

УДК 577.175.722.616.379

 

 

 

 

 

ИСМАТУЛЛАЕВА  НАСИБА НУРЛЫБЕКОВНА

 

 

 

Эритроцитлардаги  инсулиназа ферментини хусусиятларини ўрганиш

 

5А522902 Иммунобиологик  ва микробиологик препаратлар

технологияси мутахассислиги

 

Магистр

академик даражасини олиш учун ёзилган

диссератция

 

 

 

 

 

 

 

 

Илмий раҳбар:

ф.ф.н., доц. Ф. Х. Тухтаев

 

 

 

 

 

 

                                           

ТОШКЕНТ-2013

 

Мундарижа:

 КИРИШ.......................................................................................................... 4

I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ ................................................................ 6

1.1 Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган қандли диабетнинг

      асосий кўрсатгич тахлили…………………………………………………. 6

    1. Қандли диабет касаллигида инсулиннинг боғлиқлиги…………………..9
    2. Инсулиннинг тузилиши ва хусусиятлари………………………………… 11

1.4 Инсулин секрецияси ва таъсири………………………………………….18

1.5 Организмда инсулиннинг биологик роли. Инсулиннинг физиологик самараси ва уни глюкоза метоболизмида иштироки……………………….21

1.6. Эритроцитлардаги инсулиназа ферментини ажратиб олиш ва

     хусусиятларини ўрганиш…………………………………………….……29

I боб бўйича хулосалар...............................................................................  36

 II БОБ. ТАДҚИҚОТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛГАН УСЛУБ ВА АШЁЛАР

2.1 Лизат олиш  усули...................................................................................37

2.2 Оқсил миқдорини Лоури  усулида аниқлаш..........................................38

2.3 Инсулин асосида биоспецифик  сорбент тайёрлаш................................40

2.4 Инсулиназа ферменти  десорбцияси.......................................................41

2.5 Протеолитик фаолликни  аниқлаш. Ансон усули..................................43

II боб бўйича хулосалар..............................................................................44

III БОБ. ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА ХУЛОСАЛАР ТАҲЛИЛИ..45

3.1 Инсулиндаги  оқсил миқдорини аниқлаш..................................................  47

3.2 Лизатдаги  оқсил миқдорини аниқлаш........................................................ 49

3.3 Ажратиб олинган фермент  фаоллигини аниклаш. Ансон усули............  50

III боб бўйича хулосалар....................................................................................52

 

ХУЛОСА           ……………….........................………………………………..52

Қисқартма сўзлар................................................................................................53

Илова ...................................................................................................................54

Фойдаланилган адабиётлар………..........................…………………………..55

 

Режа:

КИРИШ

         I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ

         1.1 Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган қандли диабетнинг

 асосий кўрсатгич тахлили

        1.2 Қандли диабет касаллигида инсулиннинг боғлиқлиги

Инсулиннинг тузилиши ва хусусиятлари

         1.4 Инсулин секрецияси ва таъсири

         1.5 Организмда инсулиннинг биологик роли. Инсулиннинг физиологик самараси ва уни глюкоза метоболизмида иштироки

        1.6. Эритроцитлардаги инсулиназа ферментини ажратиб олиш ва

     хусусиятларини ўрганиш

 

       II БОБ. ТАДҚИҚОТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛГАН УСЛУБ ВА АШЁЛАР

       2.1 Лизат олиш усули.

       2.2 Оқсил миқдорини Лоури усулида аниқлаш

       2.3 Инсулин асосида биоспецифик сорбент тайёрлаш

       2.4 Инсулиназа ферменти десорбцияси

       2.5 Протеолитик фаолликни аниқлаш. Ансон усули

   

      III БОБ. ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА ХУЛОСАЛАР ТАҲЛИЛИ

     ХУЛОСА

    ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

 

 

 

 

 

КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги. Оқсил табиатига эга бўлаган гормонлар ичида инсулинни алоҳида ўрни бор. У гормон қатор метоболик жараёнларда қатнашади ва организмда асосий физиологик холатларда иштирок этади. Инсулинни метоболизми ўзгариши хилма – хил патологик холатларга сабабчи бўлади. Шуларни ичида энг кўп ўрганилган ва кенг тарқалган қандли диабетдир. Қандли диабет бир умрлик касаллик, уни бутун хаёт давомида даволаш зарур. Мободо бемор даволанмаса, органзмда чуқур ўзлаштириш юз бериб, бу унинг асоратлари ривожланиб кетишга олиб келади.

Хозирги кунга  келиб қандли диабет билан чалинган беморлар 250 млн кишига етди. Икки ўн йилликдан сўнг уларнинг сони 130 млн  кишига кўпайиши тахмин қилинмоқда. Муоммонинг долзарблиги қандли диабетнинг катта  ижтимоий аҳамиятга эгалигида.

Магистирлик ишида  эритроцитлардаги ферментни биоспецефик  хромотография усули билан тозалаш

Ишнинг  амалий аҳамияти. Эритроцитлардаги инсулиназа фаоллигини аниқлаб инсулин миқдорини аниқлаш мумкин. Шунга кўра тиббиётда қандли диабет касаллигида ташҳис қўйиш учун фойдаланиш мумкин.

Маълумки, инсулин  гормони 2 та полипептид А ва В занжирлардан иборат бўлиб, оқсил гормонлар гурухига киради. Организмда ҳосил бўлган инсулин протеазалар томонидан деградацияланади (парчаланади). Инсулинга таъсир қилувчи ферментлардан инсулин – глутатион трансгидрогеназа ферменти ёрдамида инсулин 2 та занжирга парчаланади ва хар қайси SH гурухига глутатион уланади. Натив инсулин ва унинг парчаланган қисимлари бошқа протеолитик ферментлар таъсирида гидролизга учрайди. Бундай ферментларнинг сони кўп бўлиб хозирда адабиётларда 15 дан ортиқ “инсулиназа” номи билан юритиладиган инсулиназалар маълум. Лекин бу маълумотлар тахлили шуни кўрсатадики, бу фермнтларнинг ичида инсулинга специфик таъсир кўрсатувчилари нихоятда кам. Уларнинг ичида 4 тасини инобатга олиш мумкин:

1.        Инсулин       протеазаси - бу       фермент       вазифаси       ажратилган занжирчаларнинг пептид боғларини гидролизлашдир.

2.        Инсулинни      деградацияловчи      фермент      бунинг      вазифаси инсулиннинг   пептид   боғларининг  деградацияга  учратиш,   бунда  инсулин иккита занжирга бўлинганми, бўлинмаганми фарқсиздир.

3.  Жарохатланган    организмларнинг    аъзоларида    пайдо    бўлувчи инсулиназа.   Бу   фермент  нафакат  инсулинни   парчалайди,   хосил   бўлган пептидлар жарохатланган тўкималарни регенерациясида қатнашади.

4. Худди шу ном билан аталадиган инсулиназа жигар гепотицларида хам учрайди. Бу фермент жигарда эркин холатда учрамайди. Унинг фаоллигини камайтириб юборадиган ингибитор билан комплекс холатда учрайди. Шунинг учун жигардаги инсулин парчаланмайди.

Инсулиназанинг  асосий микдори жигар тўкималарда жойлашган ва махсус ингибитор билан комплекс бирикма хосил килади. Комплекс десосацияга учраганда инсулиназанинг бир қисми конга ўтиб, эритроцитлар билан боғланади, эритроцитларда маълум ўзгаришлар (deponireyshin) ферментни холатини ўзгартиради ва инсулиннинг глюкозани транспортида катнашиш процессига таъсир килади. Шунинг учун бу ферментнинг ажратиш ва хусусиятларини ўрганиш нихоятда муҳим.

Тадкикот  максади: Мен магистрлик ишимда эритроцитлардаги ферментни биоспецифик хроматография усули билан тозалаш бўлди. Лиганд сифатида биз субстратнинг молекуласини ишлатдик чунки одам инсулини таркибида лизин аминокислотасини колдиғи бор. Полиамидга инсулинни улаганда (глутар альдегид ёрдамида) ферментни сорбция ва десорбция қилиш учун биоспецифик сорбент олинган. Шу натижаларни ва инсулиназани айрим хусусиятларини ишда келтирганмиз.

Ишнинг вазифалари:

Олдимизга   куйилган   максадга   етиш   учун   қуйидагиларни   аниқлаш режалаштирилди:

• Биоспесифик хроматография усулини ишлаб чикиш;

• Сорбент тайёрлаш;

• Экстракт олиш (лизат);

 Ишнинг янгилиги:

•    Эритроцитлардаги инсулиназа ферментининг микдорини аниклаш

•    Биоспесифик сорбент тайёрлаш

•    Сорбция, дессорбция килиб эритроцитдаги ферментни ажратиб олиш

•    Инсулиназа ферментини жойлашган ўрни жигардами, эритроцитдами ёки уларни умумий жойи борлигини билиш.

Магистрлик  диссертациясининг тузилиши ва хажми. Магистрлик диссертациямнинг хажми 58 бет бўлиб, унда кириш ва Зта боб адабиётлар тахлили, тажриба қими, олинган натижалар ва уларнинг таҳлилидан, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатиларидан иборат. Яна 1 та технологик харита, 1та график жадвал, 2та схема ва 6та жадвалдан иборат. Бундан ташқари, 1та тезис ва Зта макола шулар жумласидандир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРХИ

 

1.1Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган қандли диабетнинг

асосий  кўрсатгич тахлили

Қандли диабетнинг пайдо бўлиши кўпроқ инсулинга боғлиқ экан бунга тўхталмай иложимиз йўк.[2] КД нинг пайдо бўлиши ва ривожланишда бошка эндокрин факторларнинг иштироки хам маълум, улар гипофиз олд бўлаги, буйрак усти безининг пўст кавати, қалқонсимон без тироксин гормони. Лекин инсулин муҳим ахамиятлисидир. Хозирги кунга келиб КД билан чалинган беморлар 250 млн кишига етди. Икки ўн йилликдан сўнг уларнинг сони 130 млн кишига кўпайиши тахмин қилинмокда. Муаммонинг долзарблиги КД нинг катта услубий - ижтимоий ахамиятга эга эканлиги, КД нинг бутун дунёда ва Ўзбекистонда жадал кўпайиши, шунингдек барвақт мехнат кобилиятини йўкотишга ва эрта ўлим сонининг ошиб кетишига олиб келувчи томирли оғирлашувларнинг тарқалиши билан изохланади.Тошкент шахрида ўтказилган эпидемиологик маълумотларга кўра ИБСнинг таркалиши 59.3%, диабетик нефропатия-36.5%, деабетик ретинопатия-79.1%, оёқларни кесиб ташлаш-7%, кўрлик-6.4%. Ўзбекистонда КД касалликларининг миллий рўйхати яратилиш бўйича тадкикот олиб борилди. Руйхат 86% КД касаллари қамраб олди. Аник касалар сони 86562 ташкил этди. Улардан 9624 таси (11,1%) КД касаллигининг    1 тури бўлиб чикди, 76672 таси (88,5%) КДнинг 2 тури.

Вилоятлар буйича, КД рўйхатига кирган касаллар сони қуйидагини ташкил этди:

Андижон вилояти-7262 та.                          Самарканд вилояти-9531 та

Фарғона вилояти-10436 та                                Жиззах вилояти-2187 та

Наманган вилояти-7469 та                              Сирдарё вилояти-2924 та

Навоий вилояти-2648 та                               Тошкент вилояти -10084 та

Бухора вилояти- 6100 та                      Қорақалпоғистон Респуб-2570 та

Хоразм вилояти-3014 та                             Сурхандарё вилояти-2303 та

Кашкадарё вилояти- 4800 та                         Тошкент шахри-163 56 та.

 

КД нинг 2 тури кўрсаткичлари ёш ўтган сари ортиб боради. Олинган маълумотлар буни тасдиклайди. Рўйхатнинг маълумотлари бўйича КДнинг тарқалиши ўзининг энг юкори чўкқисига 50-59 ёшда боради, 12122 та эркак ва 11237 та аёл. 60-69 ёшда 8466 та ва 8044 та аёл. Шу вақтнингўзида 30-39 ёшдаги гурухда 922 та эркак ва 5266 та аёл. Бундай маълумотлар Тошкент шахрида ва Респупликанинг баъзи вилоятларида ўтказилган тадқиқотлар олинган. Бироқ, Россия ва Европа давлатларида ўтказилаган КДнинг 2 турининг максимал нуқтаси 60-69 ва 70-79 ёшдаги инсонларда кузатилган. Ўзбекистонда КД 2-турининг юқори кўрсатгичининг ўзгариши ўртача яшаш муддатига боғлик. (уртача 66,5). Диабетик яллиғланишнинг 2,29%-1,53% беморда кесиб ташланалиш аникланган. Булардан: бармокларни-0,86%, тиззагача-0,17%, tocгaчa-0,49%.

КД беморларининг ўлиш даражаси бошқа касалликларга нисбатан юкори ҳисобланади ва 01.01.2008 йилга 1051 (1,2%) ташкил этди. КД беморларининг ўлиш сабаблар тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш регистр ишининг муҳим қисми ҳисобланади. Бу борада шуни таъкидлаш жоизки, қорасон, зотилжам, сил, жигар циррози КД беморларнинг ўлиш сабаби сифатида, вилоятларда  0,56% дан 2,78% гача ташкил этди, шу вактнинг ўзида Тошкентда бу холлар кузатилади.

КД -тиббиётнинг  энг долзарб муаммолари сифатида, ўзининг кенг тарқалиши, клиник полиморфлиги, асоратлар оғирлиги, даволаниш қимматлиги билан намоён бўлади. Тиббий ва ижтимоий ёрдам йўқлигида КД вақтли ногиронликка, кўп ўлимга ва беморларнинг хаётини кескин қисқаришига олиб келади. КД беморлари сони бутун дунёда каби, Ўзбекистонда хам ўсиб бормокда. Хозирги кунда дунё бўйлаб 175 млн КД беморлари рўйхатга олинган. Ўзбекистонда ушбу кўрсатгич 100000 ошган.

Тошкент шахарда 1225 КД-1 беморлари руйхатга олинган  бу КД беморларининг умумий сонининг 7,5% ташкил этади. 1-тур КД беморларида: 813 тасида (66,4%) диабетли ретинопия, 111 та (9,1%) беморда катаракта. Бир ёки икки кўзи кўрлик, ретинопия натижасида 21та (1,7%), катаракта натижасида 9 та (0,7%) беморда аникланган. Диабетик нефропатия 475 та (38,8%) беморда аниқланган. Сенсор невропатия 616 та (50,3%), автоном невропатия 244 та (19,9%) беморда аниқланган. Гипотензия 41 та (3,3%), жинсий заифлик 27 та (2,2%), диарея 52 та (4,2%).

КД беморларнинг хомиладор бўлишининг 14050 та беморда аниқланган. Улардан 13420 та бемор нормал равишда туғилган, бола ташлаш 536 та вақтидан олдин туғилган 58 та, перинатол ўлим 33 та, туғма хасталиклар 3 та.

Информация о работе Иммунобиологик ва микробиологик препаратлар технологияси мутахассислиги